Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

34-БОБ.Аёллар ҳақидаги васият

Аллоҳ таоло шундай деган:

 

«Улар (аёллар) билан тинч-тотув яшанглар» (Нисо сураси, 19-оят);

 

«Ҳар қанча уринсангизлар ҳам, хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз!» (Муаллақа – эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир.) (Нисо сураси, 129-оят).

 

274/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Хотинларга яхши муомалада бўлинглар, деб айтган васиятимни қабул қилинглар. Чунки аёл қовурғадан халқ қилингандир. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи юқорисидир. Агар сен уни тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Агар шундай қолдирсанг, эгри бўйича қолади. Шундай экан, хотинлар ҳақидаги васиятимни қабул қилинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икки имомнинг бошқа ривоятларида: «Аёл қовурғага ўхшайди. Уни тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Агар фойдаланмоқчи бўлсанг, қийшиқ ҳолидагина фойдалана оласан», дейилган.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Албатта аёл қовурғадан яратилгандир. Сен бинойидек тўғрилай олмайсан. Агар фойдаланмоқчи бўлсанг, қийшиқ ҳолидагина фойдалана оласан. Агар тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Уни синдириш талоғини беришликдир», дейилган.

275/2. Абдуллоҳ ибн Замъадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  хутба ўқидилар. У хутбада (Самуд қабиласи) сўйган туяни зикр қилиб: «Эсланг, уларнинг энг бадбахтлари (туяни сўйиш учун) қўзғолганларида...» оятини ўқиб: «Қўзғолиш учун қавмдан куч-қудратли бузғунчи бир киши чиқди», дедилар. Кейин аёлларни зикр қилиб, улар ҳақида қуйидагича ваъз қилдилар: «Сизлардан бирингиз хотинини худди хизматкорини ургандек уради-да, ўша кечаси яна у билан бирга ётади-я». Кейин орқасидан ел чиққанда кулувчилар ҳақида ваъз қилиб: «Нима учун ўзи ҳам қиладиган нарсада (биров устидан) кулади?» дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

276/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўмин киши мўмина аёлдан нафрат қилмасин. Агар бир хулқини ёмон кўриб қолса, бошқа бир хулқидан мамнун бўлиб қолар», дедилар ёки бундан бошқароқ бир сўз айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

277/4. Амр ибн Аҳвас ал-Жушамийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  видолашув ҳажида Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин одамларга қуйидагича ваъз ва насиҳат қилдилар: «Огоҳ бўлинглар, аёллар ҳақидаги васиятимга амал қилиб, уларга яхши муомалада бўлинглар. Албатта, аёллар сизларнинг асирларингиздир. Бундан бошқа нарсага эга эмассиз. Фақатгина очиқ-ойдин фоҳишалик қилишсагина, бундай эмас. Агар итоатсизлик қилишса, ётоқни тарк этинг. (Яъни, улар билан бир жойда ётманг. Шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) оғритмайдиган қилиб уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Огоҳ бўлинглар, сизларнинг аёллар зиммасида ҳақларингиз бор. Ва аёлларингизнинг сизларнинг зиммангизда ҳақлари бор. Сизларнинг улар зиммасидаги ҳақларингиз ётадиган ерингизга сизлар ёмон кўрган кишининг қадамини етказмаслик ва ёмон кўрган кишингизни уйингизга киришига изн бермаслигидир. Огоҳ бўлинг, аёлларнинг сизлар зиммангиздаги ҳақлари яхши либос ва яхши таом билан таъминламоқлигингиздир». Имом Термизий ривоятлари.

 

278/5. Муовия ибн Ҳайдадан р.а. ривоят қилинади. «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнинг ҳақлари нима?» десам, у зот  с.а.в. : «Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг, ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, Аллоҳ сени қабиҳ этсин, деб сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар». Абу Довуд ривоятлари.

 

279/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўминларнинг имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхши бўлганларидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёллар билан яхши бўлганларингиздир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

280/7. Иёс ибн Абдуллоҳ ибн Абу Зубобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳнинг чўрилари (аёлларни) урманглар», деганларида, Умар р.а. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Хотинлар эрларига журъат қиладиган бўлиб қолишди», дедилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  уларни уришга изн бердилар. Шундан кейин Расулуллоҳ  с.а.в.  хонадонларининг атрофини кўп хотинлар ўраб олиб, эрларидан шикоят қилишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Муҳаммад оиласини кўп хотинлар ўраб олиб, эрларидан шикоят қилишмоқда. Ана ўша (хотинини урувчилар) яхшиларингиз эмас», деб айтдилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

 

281/8. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Дунё ўзи бир матодир. Унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио