Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

35-БОБ.Эрнинг хотини зиммасидаги ҳаққи

Аллоҳ таоло қуйидагича зикр қилган:

 

«Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар – яхши хотинлардир» (Нисо сураси, 34-оят).

 

Бунга юқоридаги бобда келган Амр ибн Аҳвасдан р.а. ривоят қилинган 276-рақамли ҳадис ҳам далил бўлади.

282/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар киши ўз хотинини тўшагига чақирса-ю у хотин келмаса ва эри ундан норози бўлиб кечани ўтказса, фаришталар тонг отгунча у хотинга лаънат айтиб чиқишади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икковларидан қилинган бошқа бир ривоятда: «Агар хотин кечаси эрининг тўшагидан алоҳида бўлиб ётса, фаришталар уни тонг отгунча лаънатлаб чиқишади», дейилган.

Яна бир бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Менинг жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бирор киши ўз хотинини тўшагига чақирса-ю хотин кўнмасдан туриб олса, эри рози бўлгунича Аллоҳ таоло ҳам унга нисбатан ғазабда бўлади», дедилар.

 

283/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аёлга эри сафарга кетмаган бўлса, эрининг изнисиз (нафл) рўза тутмоқлиги ҳамда уйга бирор кишининг киришига рухсат бермоқлиги ҳалол бўлмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадисдаги лафз Бухорийники.

 

284/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Барчангиз қўл остингиздагиларга ҳомий ва уларга масъулдирсиз. Бошлиқ ходимларга ҳомийдир. Киши оила аъзоларига ҳомийдир. Хотин ҳам эрининг уйига ва болаларига ҳомийдир. Барчангиз ҳомий ва қўл остингиздагилардан масъулдирсиз», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

285/4. Абу Али Талқ ибн Алидан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар киши хотинини бирор ҳожатига чақирса, у хотини тандир (ёнида) бўлса ҳам келсин», дедилар. Имом Термизий ва Насаийлар ривоятлари. Термизий бу ҳадис ҳасан ва саҳиҳдир, деб айтганлар.

 

286/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар кишининг кишига сажда қилиши мумкин бўлганида, хотинларни ўз эрларига сажда қилишга буюрган бўлар эдим», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

287/6. Умму Саламадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қайси бир хотин вафот этса ва эри ундан рози бўлса, ўша хотин жаннатга киради», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

288/7. Муоз ибн Жабалдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Дунё ҳаётида бирор хотин эрига озор берадиган бўлса, (жаннатдаги) ҳурлар: «Аллоҳ ҳалок қилгур, бу кишига озор берма! Сенинг ҳузурингда у вақтинчалик меҳмон, холос. Тез фурсатда сендан жудо бўлиб, бизнинг ҳузуримизга келади», дейишади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

289/8. Усома ибн Зайддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўзимдан кейин кишиларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио