Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

28-БОБ. Мусулмонларнинг айбларини ёпиш, уни заруратсиз ёйишдан қайтариш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир», деб айтган (Нур сураси, 19-оят).

 

241/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

242/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Умматимдан ҳар бири авф қилингандир. Фақат мужоҳирлар (ошкора қилувчилар) бундай эмас. Мужоҳир шундай бир кишики, у кечасида бир амални қилади-да, сўнгра тонг оттиради. Аллоҳ эса унинг гуноҳини беркитган эди. Бас, у: «Эй фалончи, ундай ва бундай қилдим», дейди. Ваҳоланки, Раббиси уни беркитган эди. У эса Аллоҳнинг ёпиб қўйган пардасини очиб юборади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

243/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қачон бир чўри зино қилса ва зино қилганлиги равшан, собит бўлса, унга дарра урсин. Лекин айбситиб койилмасин. Иккинчи марта яна зино қилса, унга дарра урсин. Лекин айбситиб койилмасин. Сўнгра учинчи марта яна зино қилса, уни агар қилдан тўқилган арқонга бўлса ҳам, сотиб юборсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

244/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. га ароқ ичган бир киши олиб келинди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Буни уринглар», дедилар. Абу Ҳурайра айтадилар: «Баъзимиз қўл билан, баъзимиз кавуш билан ва баъзимиз кийим билан ароқ ичган кишини урдик». Қачонки, бу киши кетаётган эди, қавмдан бўлган бир киши: «Аллоҳ сени шарманда қилсин», деди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бундай деб айтманглар. Бу кишининг зарари учун шайтонга ёрдам берманглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио