Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

29-БОБ.Мусулмонларнинг ҳожатларини адо этиш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Яхшилик қилингиз – шоядки, нажот топсангизлар», деб айтган (Ҳаж сураси, 77-оят).

 

245/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Зулм ҳам қилмайди ва бошқага зулм қилиши учун топшириб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ таоло ҳам унинг ҳожатини чиқаради. Кимки мусулмондан бирор ғамни енгиллатса, Аллоҳ таоло ҳам ундан Қиёмат ғамларини енгиллатади. Кимки мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло ҳам Қиёмат куни унинг айбини ёпади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

246/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким мўминдан дунё ғамларини енгиллатса, Аллоҳ таоло ҳам ундан Қиёмат ғамларини енгиллатади. Ким қийинчиликда қолган биродарини осонликка чиқарса, Аллоҳ таоло ҳам уни дунё ва охиратда осонликка чиқаради. Кимки мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло ҳам дунё ва охиратда унинг айбини ёпади. Аллоҳ бандасининг ёрдамида бўлади, модомики, бандаси биродарининг ёрдамида бўлса. Кимки илм талабида бир йўлга қадам қўйса, Аллоҳ таоло жаннат йўлини унга осон қилади. Бирор жамоа Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг китобини тиловат қилиш ҳамда ўзаро ўрталарида дарс қилиш мақсадида жамланадиган бўлишса, уларга хотиржамлик тушиб, раҳмат қоплаб ва фаришталар ўраб олишади. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузуридаги (фаришталар) билан буларни эслайди. Кимки амали (хатти-ҳаракати)ни сусайтириб қўйса, насаби хатти-ҳаракатини тезлата олмайди (яъни, унинг амали ноқис бўлса, насаби амал қилувчилар мартабасига олиб чиқмайди)», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио