Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

24-БОБ.Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, ўзи бунинг хилофини қилган кишига қаттиқ азоб бўлиши баёни

Аллоҳ таоло айтади:

 

«Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?» (Бақара сураси, 44-оят);

 

«Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)» (Соф сураси, 2–3-оятлар), деб айтди. Шуъайб алайҳиссалом тилларидан хабар бериб:

 

«Мен сизларга хилоф қилиб, сизларни қайтараётган нарсани ўзим қилишни истамайман» (Ҳуд сураси, 88-оят), деган.

 

199/1. Абу Зайд Усома ибн Зайд ибн Ҳорисадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни бир киши олиб келиниб дўзахга ташланади. У кишининг қорнидан ичак-чавоқлари чиқиб, худди эшак тегирмон атрофида айлангани каби айлантирилади. Кейин дўзах аҳллари унинг олдида тўпланиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди, сен яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар эдинг-ку?» дейишса, у киши: «Ҳа, тўғри! Яхшиликка буюриб, ўзим бажармас эдим. Ёмонликдан қайтариб, ўзим қилар эдим», дейди», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио