Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

22-БОБ.Насиҳат хусусида

Аллоҳ таоло:

 

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот сураси, 10-оят), деб айтди. Ва яна Нуҳ алайҳиссалом ҳақларида:

 

«Мен сизларга насиҳат қиламан» (Аъроф сураси, 62-оят), деганларининг ҳамда Ҳуд алайҳиссалом ҳақларида:

 

«Мен сизлар учун ишончли насиҳат қилувчиман», деб айтганларининг хабарини берди (Аъроф сураси, 68-оят).

 

182/1. Абу Руқайя Тамийм ибн Авс ад-Дорийдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Дин хайрихоҳликдир», деганларида, биз: «Ким учун, эй Аллоҳнинг расули?» деб айтдик. Шунда у зот: «Аллоҳга, Унинг китобига, расулига, мусулмонлар имомига ва оммасига», деб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари.

(Аллоҳга бўлган хайрихоҳлик – Унга имон келтириб, айтганларини қилиб, қайтариқларидан қайтиш. Китобига бўлган хайрихоҳлик – ундаги нарсаларга бўйсуниб, тиловат қилиш. Расулига бўлган хайрихоҳлик – у олиб келган рисолатни тасдиқлаш. Мусулмонлар имомига бўлган хайрихоҳлик – ҳақ йўлда бўлсалар, уларга ёрдам бериб, итоат қилиш. Оммага бўлган хайрихоҳлик – уларга амру-маъруф, наҳий-мункар қилиб ҳамда азият бермаслик билан бўлади... – тарж.)

 

183/2. Жарир ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в. га намозни қоим қилишга, закот беришга ва барча мусулмонларга нисбатан хайрихоҳ бўлишга байъат қилдим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

184/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз ўз нафси учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио