Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

21-БОБ.Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирига ёрдам бериш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз» (Моида сураси, 2-оят);

 

«Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат имон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Вал-аср сураси, 1–3-оятлар), деб айтган. Имом Шофеъий: «Албатта кишиларнинг кўплари бу сурани тадаббур қилишдан ғафлатдадирлар», деган маънода сўз айтганлар.

 

178/1. Абу Абдураҳмон Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки Аллоҳнинг йўлида урушга чиқувчи кишини (керакли нарсалар билан) таъминласа, ғазот қилувчи кишидек савобга эга бўлади. Кимки урушга кетган мужоҳиднинг аҳлига яхшилик билан ўринбосар бўлса (яъни, унинг бола-чақасидан хабар олиб, хизматларини қилиб турса), у ҳам ўша кишидек савобга эга бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

179/2. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Бани Лаҳён қабиласига Ҳузайл қабиласидан бир гуруҳни жўнатаётиб: «Ҳар икки кишилик (уйдан) бирини жўнатсин. Улар ораларида савоб баробардир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

180/3. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Равҳо деган жойда бир тўда отлиқ кишиларга йўлиқиб: «Ким бу қавм?» деганларида, улар: «Биз мусулмонлармиз, ўзингиз кимсиз?» дейишди. У зот: «Аллоҳнинг расулиман», дедилар. Бир хотин ёш гўдакни кўтариб: «Бунинг учун ҳам ҳаж бўладими?» деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳа, (унга ҳаж бўлиб) сенга ажр бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

181/4. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мукаммал ҳолатда хушвақтлик билан тайин қилинган шахсга (омонатни) бериб, буюрилган нарсани бажарувчи ишончли, хазиначи мусулмон садақа қилувчиларнинг биридир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио