Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

20-БОБ.Яхшиликка далолат қилиш ва ҳидоятга ёки залолатга чақириш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Сиз (одамларни ҳам ёлғиз) Парвардигорингизга (ибодат қилишга) чорланг» (Қасос сураси, 87-оят);

 

«(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг» (Наҳл сураси, 125-оят);

 

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз» (Моида сураси, 2-оят);

 

«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган жамоат бўлсин» (Оли-Имрон сураси, 104-оят), деб айтган.

 

174/1. Абу Масъуд Уқба ибн Амр ал-Ансорий ал-Бадрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким яхшиликка далолат қилса (йўналтирса), унга амал қилувчининг савобидек ажр ёзилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

175/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади. (Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди» дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

176/3. Абу Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Хайбар куни: «Эртага бу байроқни бир кишига бераманки, Аллоҳ таоло у кишининг қўлида (мамлакатни) фатҳ қилади. У Аллоҳ ва расулини яхши кўради. Уни ҳам Аллоҳ ва расули яхши кўради», деганларида, кишилар у байроқни қайси бирларига берилиши ҳақида кечаси гаплашиб чиқишди. Қачонки, тонг отганида кишилар Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига етиб келишди. Барчалари байроқни ўзларига берилишини умид қилишар эди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Али ибн Абу Толиб қаерда?» деганларида, улар: «Эй Аллоҳнинг расули, унинг кўзи оғрияпти», дейишди. У зот: «Мени унинг олдига олиб боринглар», дедилар. Бас, у зот олиб борилганида, Алининг р.а. кўзларига муборак тупукларини суртиб дуо қилдилар. Бас, у киши худди оғриқ бўлмагандек тузалиб кетдилар. Ва байроқ у зотга берилди. Шунда Али р.а.: «Эй Аллоҳнинг расули, улар биз каби (мусулмон) бўлмагунларича урушавермайми?» деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сен уларнинг турган жойларигача охиста юриб бор. Кейин уларни Исломга чақир. Ва Аллоҳнинг ҳаққидан вожиб бўлган нарсаларнинг хабарини бер. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилмоғи қизил туядан ҳам яхшироқдир», дедилар. (Қизил туя ўша пайтда араблардаги энг қимматбаҳо буюм бўлган.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

177/4. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Аслам қабиласидан бўлган бир йигит: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ғазотга (урушга) боришни хоҳлайман-у, лекин унга тайёргарлигим йўқ», деганида, у зот: «Фалончи кишига боргин, у урушга тайёргарлик қилган-у, аммо касал бўлиб қолди», дедилар. Йигит ҳалиги касал киши ҳузурига бориб: «Расулуллоҳ  с.а.в.  сенга салом йўлладилар ва тайёргарлик қилиб қўйган нарсангни менга беришингни айтдилар», деганида, у киши хотинига: «Эй фалончи, мен тайёрлаб қўйган нарсани бу йигитга бериб юбор. Ундан бирор нарсани олиб қолмагин. Аллоҳга қасамки, ундан бирор нарса олиб қолсанг, барака берилмас», деди. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио