Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

19-БОБ.Яхши ёки ёмон суннат (йўл) қолдириш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-ҳуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир» (Фурқон сураси, 74-оят);

 

«Яна уларни Бизнинг амримиз билан (кишиларни Ҳақ йўлга) ҳидоят этадиган пешволар қилдик» (Анбиё сураси, 73-оят), деб айтган.

172/1. Абу Амр Жарир ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. «Бизлар куннинг ўртасида Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида эдик. Яланғоч, жундан тўқилган кийимлар ёки чопонларини тешиб бошларидан ўтказиб олган бир қавм келди. Уларнинг аксарлари, балки барчалари Музар қабиласидан эди. Улардаги муҳтожликни кўриб Расулуллоҳ  с.а.в. нинг чеҳралари ўзгариб кетди. Уйларига кириб кетдилар. Сўнгра чиқиб Билолга р.а. азон ва иқомат айтишни буюрдилар. Кейин намоз ўқиб, қуйидагича хутба қилдилар: «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёлларни тарқатган Раббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб, бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг. Албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи Зотдир. Эй имон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганини кўриб қўйсин. Киши диноридан, дирҳамидан, кийимидан, бир соъ буғдойидан, бир соъ хурмосидан, ҳаттоки агар хурмонинг ярмини бериб бўлса ҳам, садақа қилсин», дедилар. Ансорийлардан бўлган бир киши халтада кумуш олиб келди. Қўли уни кўтаришга ожизлик қилай, дерди. Балки ожиз қолди ҳам. Кейин одамлар бирин-кетин нарса олиб келишни бошлашди, ҳаттоки овқат ва кийимлардан икки уюм бўлганини кўрдим. Ва яна Расулуллоҳ  с.а.в. нинг (хурсанд бўлганларидан) юзлари олтин каби ярақлаганини кўрдим. У зот: «Кимки Исломда бир яхши суннат (йўл) чиқарса, савоби унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан амал қилганларнинг савоби ҳам етур. (Бу билан амал қилганларнинг) савобларидан бирор нарса камайтирилмайди. Кимки Исломда ёмон суннат (йўл) чиқарса, гуноҳи унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан амал қилганларнинг гуноҳи ҳам етур. (Бу билан амал қилганларнинг) гуноҳларидан бирор нарса камайтирилмайди», дедилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

173/2. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор нафс зулм билан ўлдирилса, у қоннинг гуноҳида Одам болаларининг биринчиси (Қобил)нинг ҳиссаси бордир. Чунки Қобил ўлдириш одатини биринчи чиқарган кишидир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио