Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

18-БОБ.Янги пайдо бўлган бидъатлардан қайтариш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» (Юнус сураси, 32-оят);

 

«Китобда (яъни, тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)» (Анъом сураси, 38-оят);

 

«Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг» (яъни, Қуръон ва суннатга)» (Нисо сураси, 59-оят);

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр» (Анъом сураси, 153-оят);

 

«Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Оли-Имрон сураси, 31-оят), деб айтган.

 

169/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки бизнинг ишимизда диндан бўлмаган бирор янгилик қилса, бас, у рад қилингандир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Муслимнинг ривоятларида: «Кимки бизнинг ишимиз бўлмаган бирор амални бажарса, бас, у рад қилингандир», деб келтирилган.

170/2. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари баландлашиб, ғазаблари яна ҳам кучайиб, гўёки тонгда ва кечқурун (душман) аскарлари ҳамла қилишидан огоҳ этгандек бўлардилар. Ва у зот: «Мен ва Қиёмат мана бундай юборилдим», деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини (бир-бирига) яқин қилардилар. Ва яна у зот: «Аммо баъд, сўзнинг яхшиси Аллоҳнинг китоби, ҳидоятларнинг яхшиси Муҳаммад  с.а.в.  ҳидоятлари, ишларнинг ёмони ҳар бир янги пайдо бўлган (бидъат) ишдир. Ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар. Сўнгра яна: «Мен мўминларга ўз нафсидан ҳам ҳақлироқман. Ким мол-дунё қолдирса, унга аҳли ҳақлироқдир. Ким қарз ёки оила ва болаларини қолдирса, (уларнинг масъулияти) менга ва менинг гарданимга», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

171/3. Иброз ибн Сориядан ривоят қилинган 157-рақамли ҳадис ҳам бу бобга далил қилинади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио