Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

5-БОБ. Аллоҳ доим кузатувчи эканлигининг баёни

Аллоҳ таоло қуйидагиларни айтадиУ сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасидан кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турур» (Шуаро сураси, 218-219-оятлар);

 

«Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир» (Ҳадид сураси, 4-оят);

 

«Албатта Аллоҳга на ердаги ва на кўкдаги бирон нарса махфий эмасдир» (Оли Имрон сураси, 5-оят);

 

«Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир» (Вал-Фажр сураси, 14-оят);

 

«(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни, қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур» (ўофир сураси, 19-оят).

Бу боб ҳақидаги оятлар кўп ва маълумдир.

 

60/1. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. «Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга ўтирган эдик, шу пайт кутилмаганда оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши келиб қолди. Унда сафар асорати кўрилмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди ҳам. У киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида ўтириб, тиззасини тиззаларига теккизиб, икки кафтини сонлари устига қўйиб: «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ислом бу – «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», деб гувоҳлик бермоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дедилар. У киши: «Рост гапирдингиз», деди. Биз эса ундан сўраб яна тасдиқлагани учун ажабландик. Ҳалиги киши: «Менга имон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга имон келтирмоқлигингдир», дедилар. У киши яна: «Рост гапирдингиз, менга эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эҳсон – Аллоҳни гўёки кўриб тургандек ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сени кўради», дедилар. У киши: «Менга Қиёмат ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дедилар. У киши: «(Бундай бўлса) Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Чўри ўз хожасини туғмоғи ҳамда яланғоч қўй боқувчи бечоралар уй бино қилишда (ким ўзарга) пойга қилмоқликларидир», дедилар. Сўнгра у киши кетди. Мен эса узоқ вақт туриб қолдим. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва расули билувчироқ», дедим. Шунда у зот: «Бу Жаброил эди. Сизларга динингизни таълим бериш учун келдилар», деб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

61/2. Абу Зарр Жундуб ибн Жунода р.а. ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабалдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қайси жойда бўлмагин, Аллоҳдан қўрқ. Ўмонликка яхшиликни эргаштиргин. Уни ўчириб юборади. Одамларга чиройли хулқ билан муомала қил», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

62/3. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. «Бир куни Расулуллоҳ  с.а.в. нинг орқаларида мингашиб кетаётган эдим. У зот: «Эй бола, сенга бир калима ўргатайми? Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди. Аллоҳга риоя қил, Уни рўпарангдан топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар уммат бирор нарсада сенга ёрдам беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина ёрдам бера олишади, холос. Агар уммат бирор нарсада сенга зарар беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина зарар бера олишади, холос. Қалам кўтарилиб, саҳифалар қуриб бўлган», деб айтдилар». Имом Термизий ривоятлари.

Термизийдан бошқа ривоятларда қуйидагича айтилади: «Аллоҳга риоя қил, олдингда топасан. Аллоҳни кенгчиликда танигин, сени қийинчиликда танийди. Билгинки, албатта хато қилганинг тўғри қилмаганинг учун эмас. Ва тўғри қилганинг хато қилмаганинг учун эмас. Билгинки, албатта нусрат сабр билан бирга бўлади. Шодлик азиятлар билан бирга бўлади. Ва қийинчилик билан енгиллик бўлади».

 

63/4. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Сизлар баъзи амалларни қиласизлар. У сизларнинг наздингизда соч толасидан ҳам нозикроқдир. Биз эса Расулуллоҳ  с.а.в.  замонларида буларни ҳалокатга элтувчи амаллардан, деб санардик», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

64/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта Аллоҳ таолонинг нафрати келур. Киши Аллоҳ ҳаром этган нарсаларни қилганида Аллоҳнинг нафрати келур», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

65/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ  с.а.в. дан қуйидаги ҳикояни эшитдилар: «Бани Исроилда уч нафар киши бор эди. Бири пес, бири кал ва бири кўр эди. Аллоҳ таоло уларни синамоқчи бўлиб, бир фариштани одам суратида юборди. Фаришта песни олдига бориб: «Қайси нарса сенга маҳбуброқ?» деди. Пес: «Чиройли ранг, чиройли тери ва кишилар жирканаётган мана бу нарсанинг кетишини яхши кўраман», деганида, фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кетиб, чиройли ранг берилди. Фаришта: «Сенга қайси бойлик яхши?» деганида, «Туя ёки мол», (ровий шак қилдилар) деди. Унга бўғоз туя берилди. Фаришта: «Сенга Аллоҳ бунда барака берсин», деди.

Фаришта калнинг олдига келиб: «Қайси нарса сенга маҳбуброқ?» деди. Кал: «Чиройли соч ва мендан мана бу кишилар жирканаётган нарсанинг кетишини яхши кўраман», деди. Фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кетиб, чиройли соч берилди. Фаришта: «Сенга қайси бойлик маҳбуброқ?» деганида, у киши: «Мол», деди. Унга бўғоз сигир берилди. Фаришта: «Аллоҳ сенга бунда барака берсин», деди.

Сўнгра фаришта кўрнинг олдига бориб: «Сенга қайси нарса маҳбуброқ?» деди. Кўр: «Аллоҳ менга кўзимни қайтариб берса ва кишиларни кўрсам», деди. Фаришта унга қўлини суртди. Бас, Аллоҳ таоло унга кўзини қайтариб берди. Фаришта: «Сенга қайси бойлик маҳбуброқ?» деганида, у киши: «Совлиқ қўй», деди.

Уларга берилган ҳамма жониворлар болалади. Биринчисида бир водий туя, иккинчисида бир водий мол, учинчисида бир водий қўй бўлди. Кейин фаришта аввалги сурати ва ҳайъатида келиб: «Бечора кишиман. Сафарим захиралари тугаб қолди. Бугун (ватанимга) етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билангина етиб оламан. Шунинг учун сендан чиройли ранг, чиройли тери ва бойлик берган Аллоҳ ҳурмати бир дона туя сўрайман. Мен бу сафаримда  у туя билан (ватанимга) етиб оламан», деганида, ҳалиги пес: «Бериладиган ҳақлар кўпдир», деди. Фаришта: «Мен сени гўёки (аввал) кўргандекман. Сен кишилар жирканадиган пес бўлмаганмидинг? (Кейин) Аллоҳ сенга бойлик бермаганмиди?» деганида, ҳалиги пес: «Катта боболардан бу бойликни мерос қилиб олдим», деди. Фаришта: «Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?!» деди.

Сўнгра аввалги сурати ва ҳайъатида калнинг олдига борди. Унга ҳам песга айтган нарсаларни айтганида, кал ҳам пес жавоб қилган нарсаларни айтди. Фаришта: «Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?!» деди.

Сўнгра у аввалги сурати ва ҳайъатида кўрнинг олдига борди. Ва: «Мен мусофир бечора кишиман. Сафарим воситалари тугаб қолди. Мен бугун (ватанимга) етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билангина етиб оламан. Шунинг учун сендан кўзингни қайтариб берган Аллоҳ ҳурмати бир дона қўй сўрайман. Мен бу сафаримда у қўй билан (ватанимга) етиб оламан», деганида, ҳалиги кўр киши: «Ҳақиқатда мен кўр эдим. Аллоҳ менга кўзимни қайтиб берди. Сен бу қўйдан хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни тарк қил. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло йўлида бугун бирорта нарса олсанг, қийинчиликка қўймайман», деди. Шунда фаришта: «Молингни ўзинг ол. Сизлар имтиҳон қилиндингизлар. Аллоҳ сендан рози бўлиб, икки оғайнингдан ғазабланди», деб айтди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

66/7. Абу Яъло Шаддод ибн Авсдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан тавбани умид қилган кишидир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

67/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», дедилар. Термизий ва бошқалар ривояти.

 

68/9. Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишидан хотинини нимага ургани ҳақида сўралмайди», дедилар. Абу Довуд ва бошқалар ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио