Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

4-БОБ Рост сўзлаш баёни

Аллоҳ таолоЭй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва имонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз» (Тавба сураси, 119-оят);

 

«Ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб сураси, 35-оят);

 

«Содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди» (Муҳаммад сураси, 21-оят), деб айтган.

 

54/1. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Албатта киши рост сўзлайди, ҳаттоки Аллоҳ ҳузурида сиддиқлардан, деб ёзилади. Ёлғончилик гуноҳга етаклайди. Гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Албатта киши ёлғон сўзлайди, ҳаттоки Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи, каззоб, деб ёзилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

55/2. Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в. дан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб олдим: «Шубҳали нарсани шубҳасиз нарсага қолдир. Албатта ростгўйлик хотиржамликдир. Ёлғон эса шубҳалидир». Имом Термизий ривоятлари.

 

56/3. Абу Суфён Сахр ибн Ҳарбдан р.а. ривоят қилинади. Ҳирақл қиссасидаги узун ҳадисда келтирилишича, Ҳирақл: «Сизларга пайғамбарингиз, яъни Расулуллоҳ  с.а.в.  нима буюряптилар?» деганида, Абу Суфён: «У пайғамбар якка Аллоҳга ибодат қилиб, бирор нарсани ширк келтирмасликка, оталарингиз айтган нарсаларни тарк қилишга ва намоз ўқиш, рост сўзлаш, иффатли бўлишга, қариндош-уруғларга боғланишга буюрадилар», деди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

57/4. Саҳл ибн Ҳунайфдан р.а. ривоят қилинади. (Бу зот Бадрда иштирок этганлардан эдилар.) Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки Аллоҳ таолодан сидқидил ила шаҳидликни сўраса, Аллоҳ таоло уни шаҳидлик манзилига етказади. Агар у киши тўшагида вафот этса ҳам», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

58/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар: «Пайғамбарлардан бирлари (уларга Аллоҳнинг саловот ва саломи бўлсин) ғазотга чиқаётиб қавмларига: «Мен билан бирга хотин олган-у, лекин ҳали шаръий қовушмаган; уй қурган-у, лекин ҳали томини ёпмаган; ҳомиладор қўй ва туяларининг туғишини кутаётган одамлар бормасин», дедилар. Сўнгра ғазотни бошладилар. Аср намози ёки шунга яқинроқ  пайт бўлганида, бир қишлоққа яқинлашиб қуёшга қарата: «Сен ҳам ўз ишингга буюрилгансан, мен ҳам ўз ишимга буюрилганман. Аллоҳим, бу қуёшни биздан тўхтат», деганларида, қуёш тўхтаб қолди. Ҳаттоки, Аллоҳ таоло у пайғамбарга фатҳ қилиб берди. Ўлжалар (ғаниматлар) тўпланди. Уни олов ейиш учун келди-да, лекин емади. Шунда пайғамбар: «Ораларингизда ўлжага хиёнат қилган бордир. Ҳар бир қабиладан бир киши менга байъат қилсин», дедилар. Байъатда бир кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар: «Хиёнат сизларнинг қабилангизда экан. Менга қабилангиз байъат қилсин», дедилар. Улар байъат қилишганида, икки ёки уч кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар хиёнат сизларда, деганларида, улар сигирнинг бошидек тиллани олиб келиб қўйишганида, олов келиб, уни еди.

Биздан аввалгилардан бирортасига ўлжалар ҳалол қилинмади. Сўнгра Аллоҳ таоло ўлжаларни бизга ҳалол қилди. Қачонки, биздаги заифлик ва ожизликни кўрганида, биз учун уни ҳалол қилди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

59/6. Абу Холид Ҳаким ибн Ҳизомдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Олди-сотди қилувчига ажралмасларидан олдин ихтиёр бордир. Агар иккилари рост гапириб, муомалани равшан қилишса, олди-сотдиларида барака қилинади. Агар яшириб, ёлғон гапиришса, олди-сотдиларидаги барака ўчирилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио