Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

6-БОБ. Тақво баёни

Аллоҳ таолоЭй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар» (Оли Имрон сураси, 102-оят);

 

«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун сураси, 16-оят);

 

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар» (Аҳзоб сураси, 70-оят);

 

«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ сураси, 2-3-оят);

 

«Эй мўминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва ёмонлик – гуноҳларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Анфол сураси, 29-оят), деб айтган.

 

69/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. га «Кишиларнинг ҳурматлиси ким?» дейилганида, у зот  с.а.в. : «Уларнинг тақволиси», дедилар. «Бу ҳақда сўрамаяпмиз», дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай бўлса, Халилуллоҳ ўғли, пайғамбар ўғли, пайғамбар ўғли Аллоҳнинг пайғамбари Юсуфдирлар», дедилар. «Бу ҳақда сўрамаяпмиз», дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ундай бўлса, мендан араб қабилаларини сўраяпсизларми? Жоҳилиятдаги яхшилари Исломдаги яхшиларидир. Агар (шариат аҳкомларини билиб) фақиҳ бўлишса», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

70/2. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта дунё ёқимли, ям-яшилдир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир. Ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг. Чунки Бани Исроилнинг биринчи фитнаси аёлларда бўлган эди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

71/3. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффатни ва беҳожат бўлишни сўрайман», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

72/4. Абу Тариф Адий ибн Ҳотам Тоийдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в. нинг: «Кимки бир нарсага қасам ичиб, сўнгра ундан-да Аллоҳга тақволи нарсани кўрса, тақволигини қилсин», деб айтганларини эшитдим». Имом Муслим ривоятлари.

 

73/5. Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилийдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини эшитдим: «Аллоҳдан тақво қилинглар. Беш вақт намозни адо қилинглар. Рўза ойининг рўзасини тутинглар. Молларингиз закотини беринглар. Бошлиқларингизга итоат қилинглар. Шунда Раббиларингизнинг жаннатига кирасизлар». Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио