Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эркагу аёл ўзларини бир-бирларига ўхшатмаслик ҳамда ғайридинларга ўхшамаслик ҳақида

Эркаклар эркак сифатида, аёллар аёллик сифатида ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Эркаклар ўзларини аёлларга ўхшатса, аёллар эса ўзларини эркакларга ўхшатса, дунё низоми, табият қонуни бузилади. Бинобарин, Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилганлар: 

ليس منا من تشبه بالرجال من النساء ولا من تشبه بالنساء من الرجال
“Биздан эмасдир ўзини экакларга ўхшатган аёл, аёлларга ўхшатган эркак!” (1)
Мусулмонларнинг урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятлари ўзига хос бўлиши керак. Ғайридинларга, бошқа миллат вакилларига кўр-кўрона тақлид қилиш исломда қораланади. Жумладан, Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
ليس منا من تشبه بغيرنا لا تشبهوا باليهود ولا بالنصارى فإن تسليم اليهود الإشارة بالأصابع وتسليم النصارى الإشارة بالأكف
“Биздан эмасдир ўзини биздан бошқага ўхшатган кимса! Яҳудий ва насронийларга ўхшаманглар! Зеро, яҳудийларнинг саломи бармоқлари ила ишора қилиш, насронийларнинг саломи эса кафтлари ила ишора қилишдир”. (2)
Имом Термизий мазкур ҳадисни ривоят қилиб, унинг иснодини заиф деган. (3)
Умуман, мусулмонлардан бошқаларнинг урф-одатларига кўр- кўрона кўнгил қўйиш, эргашиш, тақлид қилиш мақбул иш эмас. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
ليس منا من عمل بسنة غيرنا
“Биздан эмаслир биздан бошқанинг одатларини қилган кимса!” (4)

***

1. Аҳмад 2/6875; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 18/19517; “Жомеъ ас-сағир” 3/7678; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/41237; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 8/13196.
2. Табароний “Мўъжам ал-авсат” 7/7380; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 18/19518; “Жомеъ ас-сағир” 7679; Жазарий “Жомеъ ал-усул” 6/4864; Нававий “ал-Азкор” 1/611; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 3/25333; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 8/12779; Табризий “Мишкот ал-масобеҳ” 3/4649.
3. Термизий 5/2695.
4. Табароний 11/11335; Дайламий 3/5268; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 18/19525; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 24/1097.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио