Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Уйланиш кераклиги ҳақида

    Исломда уйланиш тарғиб қилинади, бу инсонийлик табиатидан келиб чиққан хайрли амалдир. Зотан, дунёнинг давомийлиги ҳам у билан боғлиқ. Шу маънода Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
من كان موسرا فلينكح ومن لم ينكح فليس منا
“Кимки бой бўлса, никоҳлансин. Кимки никоҳ қилмаса, демак, у биздан эмас!” (1)
Мазкур ҳадис матнида “... мендан эмас!” деган ривоят ҳам бор. (2) Яна у қуйидаги ибора билан ҳам ривоят қилинган:
من ترك التزويج مخافة العيلة فليس منا
“Кимки фақирликдан қўрқиб уйланишни тарк қилса, биздан эмас!” (3)
Мазкур маънодаги ҳадис Имом Доримий ривоятида ушбу ибора билан келтирилган:
مَنْ قَدَرَ عَلَى أَن يَنْكِحَ فَلَمْ يَنْكِحْ فَلَيْسَ مِنَّا
“Кимки никоҳ қилишга қодир бўлса-ю, никоҳ қилмаса, биздан эмас!” (4)
ليس منا من خصى أو اختصى ولكن صم ووفر شعر جسدك
“Биздан эмасдир ахта қилаг ёки ўзини бичган кимса! Лекин, рўза тут ва баданингдаги тукларни камайтириб, йўқотгин!” (5)
Бу ерда гап уйланмасдан, ўзини бичиб, таркидунё қилиш ҳақида кетмоқда. Демак, таркидунё қилиб, уйланмасдан, унинг ўрнига ўзини бичиб, бепушт бўлиб олиш асло мумкин эмас экан. Кимки уйланолмаса, унинг ўрнига рўза тутиши керак. Зотан, “Умматимнинг ахтаси рўзадир” деган ҳадис ҳам бор. (6) Шунингдек, шаҳватнинг пасайишига баданидаги тукларни йўқотиш ҳам фойда беради.

***

1. Байҳақий “Сунан ал-кубро” 7/13233; Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” 4/16152; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/6337-6338; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 22/44463-44464.
2. Табароний “Мўъжам ал-авсат” 1/989; “Мўъжам ал-кабир” 22/920; Байҳақий “Шуаб ал-имон” 4/5481; Ибн Абу Шайба 4/10376; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/6339, 10835;
3. Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/4458; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 22/44460.
4. Доримий 2/2219.
5. Табароний “Мўъжам ал-кабир” 11/11304; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 18/19522; “Жомеъ ас-сағир” 3/7683; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 22/44416; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 4/7322.
6. Табризий “Мишкот ал-масобеҳ” 1/724.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио