Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

“Қуръон”ни чиройли ўқиш ҳақида

    Исломий одоблардан бири “Қуръон” тиловат қилаётганда, уни чиройли ўқиш, эшитганларга уни мақбул қилишга интилишдир. “Қуръон” қироати ибодат бўлгани боис уни маҳзунлик ила ўқиш яхшироқ. Шу маънода Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:   
إن هذا القرآن نزل بحزن وكآبة فإذا قرأتموه فابكوا فإن لم تبكوا فتباكوا وتغنوا به فمن لم يتغن به فليس منا
“Дарҳақиқат, бу “Қуръон” маҳзунлик ва ғамгинлик ила нозил қилинган. Бас, қачон уни ўқисангизлар, йиғланглар! Агар йиғлай олмасангиз, йиғлагудек бўлинглар ва уни оҳангга солиб ўқинглар! Демак, кимки уни оҳангга солиб ўқимаса, у биздан эмас!” (1)
Ҳадис матнида келган “тағанний” сўзи луғатда “қўшиқ қилмоқ, ашула айтмоқ, оҳангга солмоқ; куйлаш; бой бўлиш; турмушга чиқиш” каби маъноларда келади. “Қуръон”ни тағанний қилиш деганда эса уни маълум бир оҳангда, ўзининг ўқилиш қоидалари – тажвидига риоя қилган ҳолда, араблар савтига ўхшатиб ўқиш тушунилади.
Ушбу ҳадисни Ибн Можжа заиф ўлароқ ривоят қилган бўлиб, унинг муфассал баёни қуйидагича: саҳобаи киромлардан бўлмиш Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) қарилигида кўзи кўр бўлиб қолган вақтида, тобеъинлар олдига чиқибдилар. Унга Абдураҳмон ибн ас-Соиб (р.а.) салом берибди. Саҳоба унинг кимлигини сўраганида, у ўзини таништирибди. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.): “Эй, биродаримнинг ўғли, марҳабо! Менга етказишларига қараганда, сен Қуръон ўқишда гўзал овозли экансан. Менинг Расулуллоҳдан (с.а.в.) эшитганим бор” деб юқоридаги ҳадиси шарифни ривоят қилиб айтиб берган эканлар. (2) Байҳақий ривоятида саҳобанинг исми Саъд ибн Молик (р.а.) бўлгани айтилади. (3) Мазкур ҳадиси шариф бошқа ривоятларда бу тарзда келтирилган:
من لم يتغن بالقرآن فليس منا
“Кимки “Қуръон” билан оҳанг қилмаса, демак, у биздан эмас!” (4)

***

1. Байҳақий “Шуаб ал-имон” 2/2051, 2147; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/1985; Абу Яъло 2/689; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 25/2789.
2. Ибн Можжа 1/1337.
3. Байҳақий “Сунан ал-кубро” 10/20847.
4. Абу Яъло 8/4755; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 2/3607.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио