Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Каттаю кичикни ҳурмат ва иззат қилиш ҳақида

    Катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга эса марҳаматли бўлиш бутун инсониятнинг инсонийлик жиҳатларидан биридир. Бу нарса, айниқса, ислом динида яққол кўринади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб хитоб қилганлар:
من لم يرحم صغيرنا و يعرف حق كبيرنا فليس منا
 “Кимки кичикларимизга раҳм қилмаса, катталаримизнинг ҳаққини танимаса, биздан эмас!” (1)
Ушбу ҳадиси Имом Бухорий ва Имом Муслим келтирмаган бўлса-да, унинг исноди саҳиҳ эканини Имом Ҳоким таъкидлаган. (2)
Имом Табароний “Мўъжам ал-кабир” асарида шу тўғридаги ҳадиси шарифни анча батафсилроқ баён қилган: Абу Умома айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) биз билан бирга эдилар. Яна у зот билан бирга Абу Бакр (р.а.), Умар (р.а.) ва Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ (р.а.) бир неча нафар саҳобалар билан бирга эдилар. Сув тўлдирилган қадаҳ келтирилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қадаҳни Абу Убайдага (р.а.) узатдилар. Абу Убайда (р.а.): “Эй, Аллоҳнинг пайғамбари! Бунга Сиз лойиқроқсиз!” деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Убайдага “Олавер!” дея қадаҳни тутқаздилар. Шунда ҳам Абу Убайда (р.а.): “Сиз олинг, бошлаб беринг!” деган маънода яна Расулуллоҳга (с.а.в.) қадаҳни қайтариб бермоқчи бўлди. Расули акрам, набийи муҳтарам (с.а.в.): “Ичавер, зотан, барака ёши улуғларимиздадир. Демак, кимки кичикларимизга раҳм қилмаса, катталаримизни ҳурмат қилмаса, биздан эмас!” деб марҳамат қилдилар. (3)
Чунки, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қачон сув берсангизлар, ёши катталардан бошланг!”, деганлар. (4)
Бошқа ўринда эса Расули акрам (с.а.в.) бундан иборалар ила хитоб қилганлар:
بجلوا المشايخ فإن تبجيل المشايخ من تبجيل الله فمن لم يبجلهم فليس منا
“Қариларни қадрланглар! Зотан, қариларни қадрламоқ Аллоҳни қадрлашдир. Демак, кимки уларни қадрлаб, иззат-ҳурмат қилмаса, у биздан эмас!” (5)

***

1. Аҳмад 2/7073; Байҳақий “Шуаб ал-имон” 7/10976, 10979, 10983; Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” 8/25868.
2. Абу Довуд 4/4945; Ҳоким 4/7353; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/6582.
3. Табароний “Мўъжам ал-кабир” 8/7895, 7922; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/219; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 5/8264; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 7/12616.
4. Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 5/8263. Мазкур ҳадисни Абу Яъло ривоят қилган бўлиб, саҳиҳдир.
5. Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/44; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 3/25503.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио