Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Золим амирларга ёрдам бермаслик ҳақида

    Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) томонидан Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар баён қилинган:
إنها ستكون أمراء يكذبون ويظلمون فمن صدقهم بكذبهم وأعانهم على ظلمهم فليس منا ولست منهم ولا يرد على الحوض ومن لم يصدقهم بكذبهم ولم يعنهم على ظلمهم فهو مني وأنا منه وسيرد علي الحوض
“Яқинда ёлғон гапирадиган, зулм қиладиган амирлар бўлади. Кимки уларнинг ёлғонини тасдиқласа, уларнинг зулмига ёрдам берса, биздан эмас ва мен ҳам улардан эмасман! У ҳавзи кавсарга ҳам келмайди. Кимки уларнинг ёлғонини тасдиқ қилмаса, уларнинг зулмига ёрдам бермаса, демак, у мендандир ва мен ҳам унданман! Яқинда ҳавзи кавсар олдига келади”. (1)
Мазкур ҳадиснинг Имом Бухорий ва Имом Муслим шартларига кўра саҳиҳ экани ва тўққиз нафар саҳоба ўтирганида ушбу ҳадиси шарифни айтилгани таъкидланган.
Мазкур ҳадисни Имом Термизий ҳам ривоят қилган бўлиб, “ҳасани ғариб” деб тавсифлаган. (2)
    Ҳадис бошқа ривоятларда бу тарзда келтирилган:
سيكون عليكم أمراء يأمرونكم بما لا يفعلون فمن صدقهم بكذبهم وأعانهم على ظلمهم فليس منى ولست منه ولن يَرِدَ علىَّ الحوضَ
“Яқинда сизларга амирлар келиб, сизларни ўзлари қилмайдиган нарсаларга буюрадилар. Кимки уларнинг ёлғонини тасдиқласа ва уларнинг зулмларига ёрдам берса, у мендан эмас ва мен ҳам ундан эмасман! У менинг ҳавзимга ҳаргиз келмагай!” (3)

***

1. Насоий 4/7830-7831; 5/8758; Ҳоким 1/263-264; 3/6030; 4/7162; Аҳмад 2/5702; 5/23308; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 8/16445; “Шуаб ал-имон” 5/5762; Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” 7/44; Табароний “Мўъжам ас-сағир” 1/430, 625; “Мўъжам ал-авсат” 1/764; 3/2730; 4/4035; 5/5093; 8/8491; “Мўъжам ал-кабир” 3/3020; 19/212, 294, 296, 298, 308-310, 317-318, 345, 354, 356, 358, 361; Баззор 1/2832, 2834; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/190, 206, 225, 397, 998, 1181, 3159, 3270, 3274, 3276.
2. Термизий 2/614; 4/2259.
3. Ҳоким 1/263; Ибн Ҳиббон 1/279, 282-285; 5/1723; Аҳмад 3/11208, 11891; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/13308; Абу Яъло 2/1286.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио