Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Омонатга қасам ичиш ҳақида

    Инсон кўп қасам ичишдан сақланиши керак. Агар қасам ичишга тўғри келса, фақат Аллоҳнинг номи, сифатлари билан қасам ичиш мумкин. Шу маънода Имом Бухорий ва Имом Муслим томонидан Расулуллоҳнинг (с.а.в.): “Аллоҳ сизларни оталарингиз номи билан қасам ичишдан қайтарди. Кимки қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин” деган ҳадислари ривоят қилинган. (1) Шу маънода Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
من حلف بالأمانة فليس منا
“Кимки омонатга қасам ичса, демак, у биздан эмас!” (2)
Бу ерда “омонат” сўзи омонатдорлик ва унинг кўриниши бўлмиш намоз, рўза каби ибодатларни ҳам ангалатади.

***

1. Бухорий 3/2679; 8/6108, 6646; Муслим 3/1646; Термизий 4/1534; Насоий 4/7663; Абу Довуд 3/3251; Байҳақий 10/19610.
2. Абу Довуд 3/3255;  Аҳмад  5/23030; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 10/19621; “Шуаб ал-имон” 7/11116; “Маърифат ас-сунан ва-л-асор” 15/5977; Таҳовий “Мушкил ал-асор” 3/1145; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/4790-4791; Баззор 2/4426; Табризий 2/3420; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 22/46339.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио