Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Илонни кўриб, қўрққанидан ўлдирмаслик ҳақида

    Инсониятга зиён-заҳмат етказадиган зараркунандалардан холос бўлиш, уларга барҳам бериш кераклиги ўз-ўзидан маълум. Шундай зараркунандалардан бири илонлар бўлиши мумкин. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
الحيات ما سالمنا هن منذ حاربناهن فمن رأى منهن شيئا فليقتله فإنه لايبدو لكم مسلموهم ومن ترك منهن خيفة شيئا فليس منا
“Илонлар – улар билан урушгандан бери уларни саломат қолдирмадик. Шунинг учун кимки уларни кўриб қолса, ўлдирсин. Зотан, уларнинг мусулмонлари сизларга кўринмайди. Кимки қўрқиб улардан бирор нарсани тарк қилса, биздан эмас!” (1)
Юқоридаги ҳадиси шариф “мендан эмас!” деган жумла билан ҳам ривоят қилинган. (2) Бошқа ривоятда “оқибатидан қўрққан ҳолда” дейилган. (3)
Гоҳида жинлар илонлар суратига кириб ҳам юрадилар. Мазкур ҳадисдаги “уларнинг мусулмонлари сизларга кўринмайди” жумласида шунга ишора қилинган. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб хитоб қилганлар:
اقتلوا الحيات كلها من تركها خشية ثأرها فليس منا
“Илонларнинг ҳаммасини ўлдиринглар! Кимки уларни интиқомидан қўрқиб тарк қилса, биздан эмас”. (4)
Муҳаддислар томонидан мазкур мавзудаги ҳадис қуйидаги иборалар билан ҳам зикр қилинган:
من ترك الحيات خشية الثأر فليس منا
“Кимки илонларни ўч олишидан қўрқиб ташлаб кетса, биздан эмас!” (5)
من رأى حية فلم يقتلها مخافة طلبها فليس منا
“Кимки бир илонни кўриб, уни излашидан қўрқиб ўлдирмаса, биздан эмас!” (6)
من قتل حية فله سبع حسنات ومن قتل وزغة فله حسنة ومن ترك حية خشية الطلب فليس منا
“Кимки битта илонни ўлдирса, унга еттита савоб бўлади. Кимки битта қуртни ўлдирса, унга битта савоб. Кимки илонни талаб қилишидан қўрқиб тарки қилса, у биздан эмас”. (7)
Илонларни ўлдиришнинг сабабини Расулуллоҳ (с.а.в.) қуйидагича тушунтирганлар:
اقتلوا الحيات فمن وجد ذا الطفتين والأبتر فلم يقتلهما فليس منا فإنهما اللذان يخطفان البصر ويسقطان مافي بطون النساء
“Илонларни ўлдиринглар! Кимки икки чизиқли ва думи калта илонни топганда, уни ўлдирмаса, биздан эмас. Чунки бу иккови кўзни қамаштириб, кўр қилади ва хотинларнинг қорнидаги нарсасини (боласини) туширади”. (8)
Мазкур ҳадиснинг ровийларидан Нофеъдан (р.а.) “за-т-туфтайн”нинг қандайлиги ҳақида сўрашганида, у “орқасида икки чизиғи бор илон” деб жавоб берган экан. “Абтар” эса кўм-кўк рангли, думи калта илонга айтилади.
    Исноди саҳиҳ ривоятда Ойша онамиз (р.а.) бундай деган:
نهانا رسول الله صلى الله عليه و سلم عن قتل الجنان التي تكون في البيوت غير ذي الطفيتين والبتراء فإنهما تطمسان الأبصار وتقتلان أولاد الحبالى في بطونهم فمن لم يقتلهما فليس منا
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни уйларда бўладиган, икки чизиқли ва думи калталаридан ўзга жинларни ўлдиришдан қайтаргандилар. Чунки, бу иккови кўзларни қамаштиради, ҳомиладорлар қорнидаги болаларни ўлдиради. Демак, кимки бу икковини ўлдирмаса, биздан эмас!” (9)

***

1. Абу Довуд 4/5250; Аҳмад 1/2037; 2/9586, 10752; Табароний “Мўъжам ал-авсат” 6/6223; Таҳовий “Мушкил ал-асор” 3/1142; 6/2463; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/12285, 4467; Баззор 2/8372; Табризий 2/4139; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/40033.
2. Абу Довуд 5/5249; Табароний “Мўъжам ал-авсат” 1/812; “Мўъжам ал-кабир” 2/2294; 9/8344, 9747; 10/10355; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/23, 4955;
3. Аҳмад 1/3984; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 4/6114.
4. Табароний “Мўъжам ал-кабир” 2/2396; Баззор 1/2325; Абдурраззоқ 10/19617; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/22.
5. Аҳмад 1/3254; Табароний “Мўъжам ал-авсат” 2/2113; Табризий 2/4138.
6. Абу Довуд 4/5252; Табароний “Мўъжам ал-кабир” 7/6425; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/4956; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 4/6122; Таҳовий 3/1143; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/40002.
7. Табароний “Мўъжам ал-кабир” 10/10492, 11/11801, 11846; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/6045; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/40031.
8. Аҳмад 6/24056; Табароний “Мўъжам ал-кабир” 12/13161, 13205; Таҳовий “Мушкил ал-асор” 6/2461; Абу Яъло 7/4358; 8/4776; Исҳоқ ибн Роҳвайҳ 3/1801; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 4/6123, 6133; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/400026.
9. Аҳмад 6/24579, 25280.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио