Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ипак кийиш ва кумуш идиш ишлатиш ҳақида

Эркакларнинг ипак кийим кийиши, одамларнинг кумуш ва тилла идишлар ишлатиши манманлик, кибр аломатларидандир. Бинобарин, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу хил ишлардан қайтарганлар:
من لبس الحرير وشرب في الفضة فليس منا
“Кимки ипак кийса ва кумушда ичса, демак, у биздан эмас!” . (1)
Мазкур ҳадисда эркакларгагина ипак кийимларни кийиш назарда тутилмоқда. Зотан, бошқа ҳадиси шарифларда аёлларга ипак кийим кийиш мумкинлиги ва эркакларни бундай қайтариш лозимлиги очиқ баён этилган. Имом Бухорий ривоятидаги бир ҳадисда ипакдан бўлган тўшакнинг устида ястаниб ўтиришдан ҳам қайтарилган, ҳатто уловнинг эгари кимхобдан бўлишидан ҳам огоҳлантирилган . (2) Кумуш ва албатта тиллодан бўлган идишларни ишлатиб, уларда сув ичиш ва таом ейишдан ҳам қаттиқ қайтарилган. “Кимки дунёда ипак кийим кийса, охиратда кия олмайди” деб таъкидланган . (3) Зарурат пайтида ипак кийимлар кийиш мумкин, албатта . (4)

***

1.  Табароний “Мўъжам ас-сағир” 1/698; “Мўъжам ал-авсат” 5/4837; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 21/23779; “Жамъ ал-жавомеъ” 1/6513; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/41222.
2.  Бухорий 5/5499, 5511, 5868, 5881; Муслим 3/2066,
3.  Бухорий 5/5495-5496; Муслим 3/2073-2074.
4.  Бухорий 5/5501; Муслим 3/2076.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио