Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Талончилик ҳақида

    Манманлик, одамларга бекордан-бекор қийинчилик туғдириш, машаққатини юклаш, талончилик, давлат мулкини толон-тарож қилиш каби иллатлар исломда қораланган. Жумладан, Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
لا جلب ولا جنب ولا شغار في الإسلام ومن انتهب نهبة فليس منا
“Олиб келтириш ҳам, четга олиб қўйиш ҳам, никоҳ олди-бердиси ҳам исломда йўқ! Кимки битта талон-торож қилса, демак, у биздан эмас!” (1)
Мазкур ҳадиси шарифда “жалаб”, “жанаб”, “шиғор”нинг исломда йўқлиги таъкидланмоқда. “Жалаб” луғатда “жалб қилиш, бирор нарсани олиб келтириш, импорт қилиш”, “жанаб” эса  “бир тарафга қўйиб турмоқ, четлаштирмоқ, ўзидан узоқлаштирмоқ” маъноларида бўлиб, шарҳларда бу икки нарса асосан закот ва улов мусобақасида бўлиши мумкинлиги ва ундан қайтарилгани айтиб ўтилган.
“Жалаб” – садақа йиғувчи пастликка, масалан даранинг пастига тушиб туриб, закот ва солиқ берувчиларга у ерга садақаларини олиб тушиб, тўплашни, пастликни тўлдиришни буюришдир. Мусобақада эса уловнинг ортидан ниқтаб, чуҳлаб уни тез чопишга зўрлашдир. У ғирромликнинг бир туридир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) мана бундай деганлар:
من جلب على الخيل يوم الرهان فليس منا
“Кимки пойга кунида уловларни ўзиб кетишга ундаса, биздан эмас”. (2)
“Жанаб” – садақа йиғувчи баланд маконга, тепаликка чиқиб туриб, одамларни садақаларни ўша тепаликка олиб чиқишга буюришидир. Садақа берувчи садақаларини йиғувчилар етиб бориши қийин бўлган жойга, масалан, узоққа олиб бориб қўйиши ҳам “жанаб” дейилган. Мусобақада уловни бошқа уловга уни сафдан чиқариб юбориш мақсадида тираб олиб бориш ёки ўзининг улови чарчаганида ўтиб олиш мақсадида унинг ёнида захирада бошқа улов олиб чопишдир.
“Шиғор” эса жоҳилият давридаги никоҳ турларидан бири бўлиб, луғатда “кўтариш; бўш қолдириш” маъноларида келади. Никоҳда эса маҳрдан қочиш мақсадида “Сен менга қизингни ёки синглингни берсанг, мен ҳам сенга қизимни ёки синглимни бераман” деб шартлашиб, орада маҳрни йўқотиш “шиғор” деб аталган.
Мазкур ҳадиси шарифни Имом Термизий “ҳасани саҳиҳ” деган. (3) Расулуллоҳ (с.а.в.) бошқа ўринда бундай деганлар:
من انتهب فليس منا
“Кимки талон-тарож қилса, биздан эмас!” (4)
Буни ҳам Имом Термизий “ҳасани саҳиҳ” деган. (5)
Ушбу лафз билан ҳам келтирилган:
ليس على المنتهب قطع ومن انتهب نهبة مشهورة فليس منا
“Босқинчини кесиш бўлмайди. Кимки ошкора таласа, у биздан эмас!” (6)
Қўл кесиш, чопиш ўғирликда бўлади. Ўғирлик эса яширинча қилинадиган жирканч иш. Босқинчилик эса ошкора, эгаси ва одамлар кўз олдида қилинадиган иш ҳисобланади. Унинг жазоси чопишдан кўра оғирроқ бўлиши керак.
لا إسعاد فى الإسلام ولا شغار ولا عقر فى الإسلام ولا جلب فى الإسلام ولا جنب ومن انتهب فليس منا
“Азадорлар йиғисини қўллаб-қувватлаш ҳам, никоҳ олди-бердиси ҳам, исломда жароҳатлаш ҳам, исломда олиб келтириш ҳам, четга олиб қўйиш ҳам йўқ! Кимки таласа, у биздан эмас!” (7)
Аёллар азаларда уввос тортиб, айтиб йиғламасликни айб санашар, жориялари ва бир-бирларини шундай қилиб йиғлашга чақирар, бундай ишни қўллаб-қувватлаб турар эдилар. Ҳадиси шарифда уни “исъод” деб аталган ва унинг исломий иш эмаслиги баён қилинган.
Ҳадисда келтирилган “ақр” сўзи луғатда туяларнинг пайини қирқиб қўйиш, жароҳатлаб қон чиқариш бўлиб, одамлар қабрлар олдида туяларини сўйиб ёки жароҳатлар эдилар. Бу билан маййит худди тириклигида уни сўйиб меҳмон кутгандек савобга эга бўлади, деган эътиқодда бўлганлар. Бу нарса исломда йўқ эш экани баён қилинмоқда. 
Анас ибн Молик (р.а.) ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) аёллардан қўл олиб, уларни ўликка уввос тортиб, айтиб йиғламасликка байъат қилдирдилар. Шунда улар: “Эй, Аллоҳнинг элчиси! Биз аёллар жоҳилият даврида бир-биримизни йиғлашга тарғиб қилар, қўллаб-қувватлар эдик. Исломда ҳам шу ишн қилмоқдамиз” дедилар. Ана шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) юқоридаги ҳадиси шарифни марҳамат қилган эканлар. (8)
Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” асарида Жобир ибн Абдуллоҳнинг (р.а.) бундай деганлиги ривоят қилинган: “Кимки шарофатли, мусулмонлар орасида машҳур бўлган одамни таласа, у биздан эмас!” (9)

***

1. Насоий 3/4431, 5495; Ибн Можжа 2/3937; Аҳмад 3/15289; 4/19943, 19960, 20001, 20017; 5/20638, 20645; Табароний “Мўъжам ал-кабир” 18/315, 382-383; Дорақутний 4/4891; Ибн Абу Шайба “Муснад” 1/890; “Мусаннаф” 7/22761; Табризий 2/2947.
2. Табароний “Мўъжам ал-кабир” 11/11558; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/4686.
3. Термизий 3/1123.
4. Аҳмад 2/12445; 3/12619, 14390, 14504; 5/20650; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 5/9730; Ибн ал-Жаъд 1/2655, 2983; Баззор 1/3535; 2/6525; Таҳовий “Мушкил ал-асор” 3/1120-1125; Абу Нуайм “Маърифат ас-саҳоба” 13/4083.
5. Термизий 4/1601.
6. Абу Довуд 4/4393; Ибн Можжа 2/3935; Аҳмад 3/15112; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/1210; Табризий 2/3596; Таҳовий “Мушкил ал-асор” 3/1123; Абдурраззоқ 10/18844.
7. Аҳмад 3/13055; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/21, 1104, 4286; Баззор 2/6918; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/42441.
8. Абдурраззоқ 3/6690.
9. Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” 7/22764.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио