Ўқ отишни ўрганиш эрларга, хусусан, инсон ўзининг ўғил бола фарзандларига ўргатиши буюрилган фазилатли ишдир. Зотан, бу билан ватанни ҳимоя қилиш, ватан озодлиги учун курашиш, ватан ҳомийси бўлиб вояга етиш мумкин бўлади. Шунинг учун ҳадиси шарифларда ўқ отишни ўрганиш тарғиб қилинади ва ўрганмаслик қораланади. Жумладан, Имом Муслим ривоят қилган тубандаги ҳадиси шарифни бошқа бир қанча муҳаддислар ҳам ривоят қилганлар: من علم الرمي ، ثم تركه فليس منا ، أو قد عصى “Кимки отишни ўрганиб, сўнг уни тарк қилса, биздан эмас! Ёки у осий бўлибди” . (1)
***
1. Муслим 3/1919; Ибн Можжа 2/2814; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 10/19513; “Сунан ас-суғро” 3/4346; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/5708; Абу Авона 3/6033; Табризий 2/3863.
|