Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Алдаш ва бузуқчилик ҳақида

    Инсон ўз оиласини алдаши, ўз ходимлари ва раҳбарларига хиёнат қилиши, уларни алдаши, уларга исён қилиши мақбул иш эмаслиги маълум. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу борада бундай деб марҳамат қилганлар:
من خبب عبدا على أهله فليس منا ومن أفسد امرأة على زوجها فليس منا
“Кимки бир қулни ўз оиласига қарши бузуқликка ўргатса, биздан эмас! Кимки бирор хотинни ўз эрига қарши бузадиган бўлса, биздан эмас!” (1)
Айрим ривоятларда “абдан” (“қулни”) сўзи ўрнига “ходиман” (“ходимни”) сўзи ишлатилган. Мазкур ҳадиси шариф айрим ривоятларда бу тарзда келтирилган:
ومن خبب امرأة على زوجها أو عبدا على مواليه فليس منا
“Кимки бирор хотинни ўз эрига қарши, бирорта қулни ўз хўжайинига қарши бузса, биздан эмас!” (2)
Юқоридаги ривоят яна бу ибора билан ҳам келтирилган:
ومن خبب على امرئ زوجته أو مملوكه فليس منا
“Кимки бирор кимсага қарши унинг хотинини ёки қўл остидагини қайраса, у биздан эмас!” (3)

***

1. Насоий 5/9214; Аҳмад 2/9146; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 8/15591; “Шуаб ал-имон” 4/5432; 7/11115; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/4847-4849; Исҳоқ ибн Роҳвайҳ 1/134.
2. Табароний “Мўъжам ас-сағир” 2/698; “Мўъжам ал-авсат” 5/4837, 8/8022; Таҳовий “Мушкил ал-асор” 3/1145; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/6513; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 4/7744; 5/8225; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 19/41222.
3. Абу Довуд 4/5172; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/1340; Байҳақий “Шуаб ал-имон” 7/11116; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 22/46339, 46341.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио