Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Фирибгарлик ҳақида

    Исломда алдов, фирибгарлик, бировни чув тушириш, савдо-сотиқда алдамчилик каби иллатлар қораланган. Буни Расулуллоҳ (с.а.в.) алоҳида таъкидлаганлар:
من غشنا فليس منا
“Кимки алдаб, фириб берса, биздан эмас!” (1)
Мазкур ҳадиси шарифнинг бошқача ривоятларида алдаган кимсани “мендан эмас!” деб ҳам келтирилган. (2)
Расулуллоҳ (с.а.в.) таом сотаётган одамнинг ёнидан ўтиб қолибдилар. Унинг емишига қўл тиқиб кўрсалар, пасти намланиб қолган экан. “Бу нима?!” деб сўраганлар. Сотувчи: “Эй, Расулуллоҳ! Унга осмондан ёмғир ёк намлик тушган” деган маънода жавоб қилган. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уни тепасига қўймайсанми, одамлар кўрар эди” дедилар ва юқоридаги маънодаги – “Кимки алдаса, биздан эмас!” деб марҳамат қилдилар (3). Мазкур ҳадиси шарифни Имом Термизий “ҳасани саҳиҳ” деган ва “ғашш”ни аҳли илмлар макруҳ санашганини, ҳатто айримлар ҳаром деганини қайд қилган. (4)
Бошқа ривоятда келишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз таомини роса мақтаб сотаётган одамнинг олдидан ўтиб қолибдилар. Муборак қўлларини унга тиқиб кўрсалар, унда бузуқ, расво таом ҳам қўшилган экан. Шунда Расули акрам (с.а.в.): “Буни алоҳида, бунисини алоҳида сотгин!” дея юқоридаги ҳадиси шарифни айтганлар.  (5)
Имом Табаронийнинг “Мўъжам” асарларида мазкур хитобга: والمكر والخديعة في النار “Макр ва алдов дўзахдадир” деган зиёдалик ҳам қўшилган. (6)
Расулуллоҳ (с.а.в.) бошқа ўринда бундай деб хитоб қилганлар:
أيها الناس لا غش بين المسلمين من غشنا فليس منا
“Эй, одамлар! Мусулмонлар орасида фирибгарлик йўқ! Кимки бизни алдаса, у биздан эмас!” (7)
من غش مسلمًا فى أهله وجاره فليس منا
“Кимки оиласидаги ёки қўшнисидаги мусулмоннни айладаса, биздан эмас!” (8)
“Ғашш” луғатда “алдамоқ, фириб бермоқ, сохталаштирмоқ” маъноларида келади. Демак, умумий маънода алдов, фирибгарлик, бирор нарсани сохталаштиришлик мусулмонлик иши эмас экан. Айниқса, мусулмонлар орасида бу хилдаги алдовлар, бир-бировга фириб беришликлар, фирибгарликлар асло бўлмаслиги керак.

***

1. Муслим 1/164; Доримий 2/2596;  Ибн Можжа 2/2225; Аҳмад 2/9385; Ҳоким 2/2154-2156; Табароний “Мўъжам ал-авсат” 1/993, 3/2490, 4/3773, 4203, 8/8360; “Мўъжам ал-кабир” 11/11553, 22/524; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 5/10743; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/100, 5763, 5765-5767; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 4/6345-6348; Абу Авона 1/123; Ибн Абу Шайба “Муснад” 1/721; “Мусаннаф” 7/23607; Табризий 2/3520; Таҳовий 3/1136; Абу Нуайм “Маърифат ас-саҳоба” 11/3663.
2.  Муслим 1/102; Ҳоким 2/2155; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 5/10514; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/1503; Абу Авона 1/122;
3.  Суютий “Жомеъ ас-сағир” 4/8879; “Жомеъ ал-аҳодис” 21/23030; “Жамъ ал-жавомеъ” 1/5763; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 31/9505.
4. Термизий 3/1315.
5.  Аҳмад 2/5113; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 4/6338; Баззор 2/3797, 5971, 8125, 8321.
6. Табароний “Мўъжам ас-сағир” 2/738; “Мўъжам ал-кабир” 10/10234.
7. Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/8740.
8. Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/5764.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио