Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азада йиғламаслик ва жоҳилона айтим қилмаслик ҳақида

Мусибат етганда сабру тоқат қилмоқ исломда маъқулланади. Мусибат вақтида юзларни юлиб, кийимларни йиртиб, уввос солиб йиғлаш ҳамда ўликдаги бўлган-бўлмаган сифатларини айтиб йиғлаш таъқиқланган. Қуйидаги саҳиҳ ҳадиси шариф шу ҳақидадир:
ليس منا من لطم الخدود وشق الجيوب ودعا بدعاء أهل الجاهلية
“Биздан эмасдир, ўз юз-кўзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият аҳлининг чақириғи билан чақириб йиғлайдиган кимса!” (1)
Имом Термизий ушбу ҳадисни “ҳасани саҳиҳ” деган. (2)
“Жоҳилона чақириқ ёки айтим” дейилганда, ўлган одамнинг сифатларини айтиб-айтиб, боз устига овоз чиқариб йиғлаш назарда тутилган. Бу нарса шариатда қораланади.
    Юқоридаги маънони таъкидлаб, Расулуллоҳ (с.а.в.) яна бундай деб хитоб қилганлар:
ليس منا من سلق ومن حلق ومن خرق
“Биздан эмасдир мусибатда овозини кўтарган, сочини қирққан ва кийимларини йиртган кимса!”  (3)

***

1.  Бухорий 2/1294, 1297-1298; 3/3519; Муслим 1/103; Насоий 1/1987; Аҳмад 1/4361; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 4/6909; “Маърифат ас-сунан ва-л-асор” 6/2344; Абу Яъло 9/5201; Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” 3/11456-11457; “Муснад” 1/246; Табароний “Мўъжам ал-авсат” 2/2143; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/1348; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 31/42437.
2.  Термизий 3/999.
3.  Насоий 1/1992; Аҳмад 4/19553; Табароний 25/1344; Абу Яъло 4/2133; Исҳоқ ибн Роҳвайҳ 5/2318; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 18/19524;”Жомеъ ас-сағир” 3/7683;


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио