Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Уйланишдан, турмуш қуришдан бош тортмаслик ҳақида

Ислом шариатида ҳар бир инсоннинг уйланиб, оила қуришига, турмушга чиқиб бахтли бўлишига тарғиб қилинади. Билъакс, тарки дунё қилиб, ўзини еб-ичишдан, яхши дам олишдан ва оила қуришдан тўсиши қораланади. Бу борада машҳур бир ҳадис бор: бир неча нафар саҳобалар суҳбатлашиб ўтириб, улардан айримлари “Мен хотин олмайман!” дебди. Бошқа бирови эса “Мен гўшт емайман!” дебди. Бошқаси “Тўшакда ухламайман!”, деса яна бошқаси “Рўза тутаман, ифтор қилмайман!” дебди. Бу гап Расулуллоҳ (с.а.в.) ққулоқларига етиб келганида, ул зоти шариф юундай деб хитоб қилибдилар:
لكني أصلي وأنام وأصوم وأفطر وأتزوج النساء فمن رغب عن سنتي فليس مني
“Лекин мен намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, рўза тутаман, ифтор ҳам қиламан, аёлларга уйланаман ҳам. Кимки суннатимдан юз ўгирса, демак, у мендан эмас!” . (1)
Мазкур ҳадиси шариф: “Кимки суннатимга амал қилмаса, мендан эмас!” тарзида ҳам келтирилган . (2)
Бошқа бир ривоятда келишича, тобеъинлардан бўлган Мужоҳид Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобаларидан бири Яҳё ибн Жаъда (р.а.) олдига зиёратга кирганида, юқоридагига ўхшаш ҳадисни эшитган экан: Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида Бани Абдулмутталибнинг бир ходими ҳақида сўз очилибди. Унинг кечалари туриб, намоз ўқиб чиқиши зикр қилинибди. Шунда Расули акрам (с.а.в.) бундай дебдилар:
لكني أنا أنام وأصلى وأفطر فمن اقتدى بي فهو مني ومن رغب عن سنتي فليس مني إن لكل عمل شرة ثم فترة فمن كانت فترته إلى بدعة فقد ضل ومن كانت فترته إلى سنتي فقد اهتدى
“Лекин мен ҳам ухлайман, намоз ўқийман, ифтор ҳам қиламан. Демак, кимки менга эргашса, у мендандир! Кимки менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас! Ҳар бир амалнинг бир тезлашган вақти, сўнг бўшашган даври бўлади. Кимнинг бўшашган даври бидъат тарафга бўлса, у адашади. Кимнинг фитрати суннатимга қаратилса, ҳидоят топади” . (3)

***

1. Бухорий 7/5063; Муслим 2/1401; Насоий 3/5324; Доримий 2/2224;Аҳмад 2/6477; 3/13558, 13753, 14077;  4/18151, 18379; 5/23521; Ибн Ҳиббон 1/14, 317; Ибн Хузайма 1/197; 3/2024; Байҳақий “Сунан ал-кубро” 7/13226-13227; “Шуаб ал-имон” 4/5477; Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” 4/10374; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/165, 537; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 3/5165; Абу Авона 5/3223; Баззор 2/6807.
2. Ибн Можжа 2/1846; 6/1496; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 22/44407.
3. Аҳмад 5/23521; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 3/5165;


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио