Сунани Доримий

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган мўжизалардан бири - Ул зоти муборакнинг бармоқлари орасидан сув оқиб чиққанлиги ҳақидаги боб.

25 - Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳудан сув сўрадилар. Билол сув қидириб, тополмади. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Аллоҳга қасамки, сув тополмадим», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Билол, сенда меш борми?» деб сўрадилар. Билол сув мешини олиб келган эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини мешга солдилар. Шунда мешнинг тагидан сув отилиб чиқди».
Ровий айтади:
«Ибн Масъуд ундан сув ичарди, бошқаси эса таҳорат қиларди».

26 - Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Бизлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотда ёки сафарда эдик. Ўшанда икки юз ўн нечтаям киши эдик. Намоз вақти киргач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавм орасида таҳорат учун суви бор кимса борми?» деб сўрадилар. Шунда бир киши сув мешини олиб келди. Унинг ичида озгина сув бор эди. Ундан бошқа ҳеч кимда сув йўқ эди. Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги сувни бир идишга қуйиб, яхшилаб  таҳорат қилдилар-да, идишни тарк қилиб кетдилар. Сўнг  саҳобалар мешни миниб олиб:???
«Баданингизга суртиб таҳорат қилинглар (етмай қолмасин)», дейишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг овозларини эшитиб:
«Ҳотиржам бўлинглар!» дедилар-да, муборак кафтларини мешга қўйиб:
«Бисмиллаҳ, - дедилар. Сўнг - Таҳоратларингизни комил қилинглар», дедилар».
Ровий деди:
«Менинг кўзларимга кўриш неъматини берган Зотга қасамки, мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан сув булоқ каби чиқаётганини ўз кўзларим билан кўрдим. Саҳобаларнинг ҳаммалари таҳорат қилиб олгунларича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини мешдан олмай турдилар».
 
27 - Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Бизларни роса чанқоқ тутди. Чидаёлмасдан, йиғлагудек бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келдик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини мешнинг ичига қўйган эдилар, сув бармоқлари орасидан булоқ каби отилиб чиқди. Росулуллоҳ:
«Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар» дедилар».
Ровий айтади:
«Бизлар сувдан тўйиб ичдик, ҳатто ортиб ҳам қолди».
Амр ибн Мурра исмли саҳоба Жобир розияллоҳу анҳудан:
«Сизлар неча киши эдингиз?» деб сўраган эди, Жобир:
«Биз бир ярим минг киши эдик. У сув шундай баракотли эдики, агар юз минг киши бўлганимизда ҳам етар эди», дедилар.
 
28 - Анас ибн Молик Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари чанқоқликдан шикоят қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув қуйилган бир идишни олиб келишни буюрдилар».
Ровий деди:
«Мен сувга қараб турган эдим, сув Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан булоқ бўлиб отилиб чиқди. Одамлар ундан тўйиб ичдилар ва ҳаммани сувга тўйдирдилар».

30 - Алқама Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилади:
«Абдуллоҳ ой тутилганини эшитиб:
«Биз – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Аллоҳ тарафидан берилган мўжизаларни баракот деб билар эдик. Сизлар эса унга ваҳима деб қарайсизлар. Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бизда ичишга сув қолмади. Росулуллоҳ:
«Кимда сув қолдиғи бўлса, келтирсин», дедилар. У зотнинг олдиларига сув келтирилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни бир сопол идишга қуйдилар-да, сўнг муборак кафтларини идишга солдилар».
Абдуллоҳ айтди:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан сув чиқа бошлади. Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ тарафидан баракотли бўлган муборак, покиза сувга марҳамат қилинглар!» дедилар».
Ровий деди:
«Биз сувдан ичдик. Шундай мўжизаларни эшитар эдикки, ейилаётган таом ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтарди».

30 - Алқама Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилади:
«Абдуллоҳ ибн Масъуд даврларида ер қимирлади. Бундан хабардор бўлган Абдуллоҳ деди:
«Биз - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари Аллоҳнинг мўжизаларида баракотлар кўрар эдик. Сизлар эса мўжизаларни ваҳима деб ўйлайсизлар. Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда  эдик. Намоз вақти кирди, лекин бизда таҳотар учун етарли бўлмаган, озгина сув бор эди. Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам сувни бир идишга қуйиб келишни буюрдилар. Сўнгра ўша сувга муборак қўлларини солган эдилар, сув бармоқлари орасидан отилиб чиқди. Сўнг:
«Таҳоратга шошинглар, баракот Аллоҳдан», дедилар».
Абдуллоҳ деди:
«Одамлар ҳалиги сувдан олиб, таҳорат қилишди. Мен эса ҳеч нарсага эътибор қилмасдан, «Баракот Аллоҳ», деганлари учун ичдим».
Ровий айтади:
«Кейин буни Солим ибн Абу Жаъдга айтиб берган эдим, у:
«Улар (саҳобалар) ўн беш киши бўлган  эдилар», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио