Сунани Доримий

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жинлар, ҳайвонлар ва дарахтларнинг У зотга иймон келтириши билан мукаррам қилганлиги ҳақида.

16 - Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам билан бирга сафарда эдик. Бизга бир аъробий йўлиқди. У бизга яқин келгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қаерга кетяпсан?» дедилар. У:
«Уйимга», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сенда бирор яхшилик борми?» деди. Аъробий:
«У яхшилик нима?» деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси ва Унинг қули», деб гувоҳлик берасанми?» дедилар. Аъробий:
«Сен айтган нарсага ким гувоҳлик беради?» деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу (тиканли) дарахт гувоҳлик беради», дедилар. Сўнг дарахтни чақирдилар. Дарахт водий соҳилида эди. У ердан қўпорилиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб тўхтади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан уч марта шаҳодат талаб қилган эдилар, уч марта шаҳодат берди. Сўнг ўз маконига қайтди. Шунда аъробий:
«Агар улар (қавмим) менга эргашса, эргашди. Бўлмаса сенинг олдингга қайтиб келиб, сен билан бирга бўламан», деди ва қавмига қайтди».

17 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Росулуллоҳ ҳазратлари агар ҳожатга бормоқчи бўлсалар, ҳеч ким кўринмайдиган жойга кетар эдилар. Биз ҳеч белгисиз, дарахт ҳам йўқ саҳрога  тушдик. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Жобир, сен  мешингга сув қуйиб ол», дедилар.
Жобир айтди:
«Биз кўринмайдиган даражада узоққа кетдик. У ерда ораси тўрт чақирим узоқликда бўлган икки дарахт бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Эй Жобир, сен анави дарахтга бориб, «Росулуллоҳ айтяптилар, сизлар бир‑бирингизга ёпишиб туринг. Росулуллоҳ сизларнинг ортингизга ўтирадилар», деб айт», дедилар. Дарахт шеригининг олдига борди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ортларига ўтирдилар. Сўнг дарахтлар жойларига қайтдилар. Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан (туяга ) мингашиб борар эдик. У зот билан менинг устимда худди қуш (қаноти билан) соя солгандек, бир соя эргашиб борарди. Йўлда бизга бир болали аёл учради ва деди:
«Ё Росулуллоҳ, менинг боламни ҳар куни уч марта шайтон (тутқаноқ) тутади». Росулуллоҳ болани эгар олдига олдилар ва:
«Йўқол, эй Аллоҳнинг душмани! Мен Аллоҳнинг Росулиман. Йўқол, Аллоҳнинг душмани! Мен Аллоҳнинг Росулиман», деб, болани онасига қайтардилар. Сўнг жўнаб кетдик. Ўша сафардан қайтаётганимизда яна ҳалиги аёлни учратдик. У билан бирга боласи ва икки қўчқор бор эди . Аёл:
«Ё Росулуллоҳ, мана бу икки қўчқорни сизга ҳадя қилай, қабул қилинг. Аллоҳ Сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки, сиздан сўнг ўғлимни шайтон тутмади», деди. Росулуллоҳ:
«Қўчқорлардан  бирини олиб, иккинчисини қайтариб беринглар», дедилар. Биз сайрда давом этдик. Худди қуш (қаноти билан) соя солгандек, Росулуллоҳ билан менинг устимда бир соя эргашиб борарди. Тўсатдан бир қочоқ туя одамлар орасидан чиқиб, худди сажда қилгандек тиз чўкди. Росулуллоҳ ўтирдилар ва дедилар:
«Халойиқ! Бу туянинг эгаси ким?» Шунда ансорий йигитлар:
«Ё Росулуллоҳ, у бизники!» дедилар. Росулуллоҳ:
«Унга нима бўлди?» дедилар.  Йигитлар:
«Биз йигирма йилдан буён (ушлаб олиш учун) унинг сув ичишини пойлаймиз. У семизгина. Биз уни сўйиб, болаларга бўлиб бермоқчи эдик, у биздан қочиб кетди», дедилар. Росулуллоҳ:
«Уни менга сотинглар», дедилар. Йигитлар:
«Ё Росулуллоҳ, уни Сизга бердик», дейишди. Росулуллоҳ:
«Ажали етгунча унга яхшилаб қаранглар», дедилар. Буни кўрган мусулмонлар:
«Ё Росулуллоҳ, сажда қилишга ҳайвонлардан кўра биз ҳақлироқ эмасмизми?» дедилар. Росулуллоҳ:
«Ҳеч нарса ҳеч нарсага сажда қилиши мумкин эмас. Агар мумкин бўлганида, аёллар эрларига сажда қилишлари мумкин бўлар эди», дедилар».

18 - Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Жобир розияллоҳу анҳу айтади:
«Бизлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиб, Бани Нажжор қабиласининг девори ёнига бордик. Бир туя ҳеч кимни ичкарига киргизмай, ҳамла қилаётган экан. Улар буни Росулуллоҳга айтдилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, туяни чақирдилар. Туя бошини қуйи солиб келди-да, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига чўкди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нўхтасини олиб келинглар, - дедилар ва уни нўхталаб, эгасига бердилар. Сўнг (одамларга) қараб, - Ер билан осмон ўртасидаги ҳамма нарса менинг Аллоҳнинг элчиси эканлигимни билади. Фақат жин ва инсон тоифасидан бўлган осийларгина буни билмайдилар», дедилар».

19 - Ибн Аббос  розияллоҳу анҳудан:
«Бир аёл Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига боласини олиб келиб:
«Ё Росулуллоҳ, манави боламнинг тутқаноғи бор. Кечасими, кундузими, тутиб қолса, бизни қийнаб юборади». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам боланинг кўкракларини силадилар ва дуо қилдилар. Бола қайт қилган эди, ичидан қора кучукка ўхшаган нарса тушиб, қимирлади».

20 - Жобир ибн Самура айтади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Мен Маккада бир тошни биламан. У менга Пайғамбар бўлмасимдан илгари ҳам салом берар эди. Албатта, мен уни ҳозир ҳам биламан».

21 - Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади:
«Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккада эдик. Бир куни Макканинг ноҳияларидан бирига чиқдик. Биз қайси тоғ ва дарахт ёнидан ўтмайлик, улар «Ассаламу алайка, ё Росулуллоҳ», деб салом берарди».

22 - Шимр ибн Атийя Музайна ёки Жуҳайна қабиласидан бўлган бир кишидан ривоят қиладилар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозини ўқигач, (қарасалар) яқин жойда юзта бўридан иборат жамоа ўтирибди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уларга таомингиздан беринг ва ундан бошқа нарса устида ??? омонда бўласизлар», дедилар. Шунда улар (кимлар???) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз ҳожатларини шикоят қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўриларга:
«Уларга тегманг», дедилар.
Ровий айтади:
«Бўрилар уларга тегмай, ули солиб чиқиб кетди».

23 - Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка (мушриклари) аҳилларининг қилмишларидан қонга беланиб, хафа ҳолда ўтирган эдилар, Жаброил алайҳиссалом келиб:
«Ё Росулуллоҳ, хоҳлайсизми, мен Сизга бир мўжиза кўрсатаман», дедилар. Росулуллоҳ:
«Ҳа», дедилар. Жаброил У зотнинг ортидаги бир дарахтга қараб:
«Уни чақиринг», дедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарахтни чақирган эдилар, дарахт келиб, олдиларида тўхтади. Жаброил:
«Энди буюринг, жойига боради», дедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган эдилар, дарахт ўз жойига бориб жойлашди». Росулуллоҳ:
«Бўлди, бўлди, етади», дедилар».

24 - Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Бани  Омир қабиласидан бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келган эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сенга бир мўжиза кўрсатайми?» деган эди, у киши:
«Ҳа, кўрсатинг», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анави хурмони чақир, ёнингга келади», дедилар. У киши чақирган эди, хурмо сакраб, ёнига келиб турди. Сўнг ҳалиги киши:
«Энди унга айтинг, жойига борсин», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўрнингга қайт», деган эдилар, хурмо жойига қайтди. Шунда ҳалиги киши:
«Эй Бани Омир қабиласи, мен шу кунгача бундан кўра сеҳргарроқ одамни кўрмаганман», деб (бақирди)».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио