Сунани Доримий

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар бўлиб юборилишларидан аввал (аҳли китобларнинг) китобларида келган сифатлари ҳақидаги боб.

5 - Ҳасан ибн Робеъ Абул Ахвосдан, у киши Аъмашдан, у киши Аби Солиҳдан ривоят қилади:
«Каъб деди:
«Биз ўзимиздан аввалги китобларда шундай ёзилганини кўрганмиз:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қўпол ва қаттиққўл бўлмайди, бозорларда ҳайқириб юрмайди. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармайди, балки кечиримли ва мағфиратли бўлади. Унинг уммати кўп ҳамд айтувчи бўлади ва ҳамма жойда Аллоҳ азза ва жаллага такбир айтади, ҳамма манзилларда Уни мақтайди, ўз биродарларини қўллаб-қувватлайди, атрофга нур таратади, овозлари осмонда янграйди, сафлари жангда ҳам, намозда ҳам бирдек текис бўлади, кечалари уларнинг шивирлаши ҳурмо шохлари шивирлагандек оҳиста бўлади. Унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) туғиладиган жойи Макка, ҳижрати Тойбага (яъни, Мадинага), мулки (тижорати) Шомда бўлади» .

6 - Абдуллоҳ ибн Солиҳ Лайсдан, у киши Холиддан, у киши Сайиддан, у киши Ҳилол ибн Усомадан, у киши Ато ибн Ясордан, у киши ибн Саломдан ривоят қиладилар:
«У киши айтадилар:
«Албатта, бизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини шундай топганмиз:
«Албатта, биз сизни (жаннатдан) башорат берувчи ва (жаҳаннамдан) огоҳлантирувчи ва уммийлар (ўқишни ва ёзишни билмайдиганлар) учун ҳимоячи - қалқон қилиб юбордик. «Сен менинг қулим ва росулимсан» , - дедик. Уни таваккал қилувчи -  мутаваккил деб номладик. У қўпол ва қаттиққўл бўлмайди ва бозорларда ҳайқириб юрмайди ва ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармайди, балки авф қилиб кечирадиган бўлади. У эгри (залолат) йўлда юрган миллатни Аллоҳ бир, деб гувоҳлик берадиган қилмагунча унинг жонини олмаймиз. У туфайли (ҳақни кўрмайдиган) кўрларнинг кўзи ва (ҳақни эшитмайдиган) карларнинг қулоқлари ва (залолатдан қорайиб кетган кишиларнинг) қалблари очилади» .
Ато ибн Ясор айтади:
«Абу Воқид ал-Лайсий ҳам Каъбдан ибн Салом айтгандек ривоят қилганини эшитган экан» .

7 - Зайд ибн Авф Абу Авонадан, у киши Абдулмалик ибн Умайрдан, у киши Заквон аби Солиҳдан, у эса Каъбдан ривоят қиладилар:
«Аввалги китобларнинг бош сатрларида шундай ёзилган эди:
«Муҳаммад - Аллоҳнинг Росули ва Мен ихтиёр қилган қулимдир. У қўпол ва қаттиққўл бўлмайди, бозорларда ҳайқириб юрмайди. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармайди, балки кечиримли ва мағфиратли бўлади. Унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) туғиладиган жойи Макка, ҳижратлари Тойбага (яъни, Мадинага) бўлади, мулки (тижорати) Шомда бўлади.
Китобнинг иккинчи сатрида:
«Муҳаммад - Аллоҳнинг Росули, Унинг уммати кўп ҳамд айтувчи бўлади. Улар қийинчиликда ва осойишта ҳолларида ҳам Аллоҳга ҳамд айтадилар. Ҳамма жойда Аллоҳга ҳамд айтадилар ва ҳамма шарафли жойларда Аллоҳни улуғлаб, такбир айтадилар. Қуёшни (яъни, вақтни) риоя қиладилар, намозларини  вақти кириши билан ўқийдилар. Гарчи куноса (яъни, ахлат) бошида бўлсалар ҳам, ўртаҳол кишиларни қўллаб-қувватлайдилар ва атрофларига нур таратадилар. Кечалардаги уларнинг осмондаги (кўтарилган) овозлари худди ҳурмо шохларининг шивирлашига ўхшайди» .

8 - Мужоҳид ибн Мусо Маъндан (У кишининг исми ибн Ийсо), у киши Муовия ибн Солиҳдан, у киши Абу Фарвадан, у киши ибн Аббосдан ривоят қиладилар:
«Ибн Аббос (яҳудийларнинг роҳиби) Каъбул Ахбордан сўрадилар:
«Сизларнинг китобингиз Тавротда Росулуллоҳнинг сифатлари қандай келган?»
Каъб деди:
«Унинг исми Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бўлиб, Маккада туғилади ва Мадинага ҳижрат қилади. Унинг мулки Шомда бўлади. У фаҳш сўзларни сўзламайди, бозорларда баланд овозда ҳайқириб юрмайди. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармайди, балки кечиримли бўлади. Унинг уммати ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга ҳамд айтувчилар бўлади. Улар ҳар қандай тепаликларда Аллоҳни улуғлаб, такбир айтадилар, атрофларига нур таратадилар ва ўзларидан ўртаҳол бўлганларини қўллаб-қувватлайдилар. Намозда ҳам худди жанг майдонида саф тортгани каби саф тортадилар. Уларнинг масжидлардаги овозлари (худди шаббода эсганда) ҳурмо шохлари шивирлагани каби сокин бўлади, уларнинг нидо қилувчи (муаъззинларининг) овози осмону фалакда янграйди» .

9 - Хайва ибн Шурайх Бақия ибн Валид ал-Майтамийдан, у киши Бахир ибн Саъддан, у киши Холид ибн Маъдондан, у киши Жубайр ибн Нуфайр ал-Хадромийдан ривоят қиладилар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дарҳақиқат, сизларга мадорсиз ва дангаса бўлмаган, гумроҳ бўлган қалбларни тирилтирувчи ва кўр (ҳақни кўрмайдиган) кўзларни очувчи ва кар (ҳақни эшитмайдиган) қулоқларни эшиттирувчи ва эгри (ёлғон сўзловчи) тилларни «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва фақат Унинг ўзи ягонадир» дегунларига қадар тўғриловчи элчи келди» , дедилар» .

10 - Муҳаммад ибн Язийд ал-Изомий Исҳоқ ибн Сулаймондан, у киши Амир ибн Абу Қайсдан, у киши Атодан, у киши Омирдан ривоят қиладилар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бирининг Росулуллоҳда ҳожатлари бор эди. У зот билан бирга юриб, уйларига кирди. Унинг бир оёғи уйда, иккинчиси остонанинг ташқарисида эди. Росулуллоҳ унга қараб, дедилар:
«Биласанми, мен ким билан сўзлашётган эдим? У фаришта эди. Мен уни бундан аввал ҳеч кўрмаган эдим. У Роббисидан менга салом бериш учун изн сўради ва деди:
«Албатта, бизлар сенга Қуръонни фасл (яъни, бўлак-бўлак) қилиб, хотиржамликни сабр қилиб, Фурқонни эса васл (боғланувчи) қилиб нозил қиламиз», деди» .

11 – Атийя Робиъа Алжурашийнинг шундай деганини эшитган экан:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган нарса: У учун шундай дейилган эдики: ???
«Кўзларинг ухласин, қулоғинг эшитсин ва қалбинг идрок қилсин». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Кўзларим ухлайди, қулоқларим эшитади ва қалбим идрок қилади». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна дедилар:
«Менга айтилдики: «Саййид ҳовли қурди. Сўнг унга зиёфат уюштирди ва таклиф қилувчини юборди. Ким чақирувчига ижобат қилса, ўша одам ҳовлига кириб, зиёфатдан баҳраманд бўлади ва Саййид ундан рози бўлади. Кимки чақирувчига ижобат қилмаса, ўша одам ҳовлига кирмайди ва зиёфатдан бебаҳра қолади. Саййид унга ғазаб қилади. Бас, Саййид Аллоҳдир, чақирувчи Муҳаммаддир, ҳовли Ислом динидир, зиёфат эса жаннатдир», дедилар.

12 - Аби Усмон ан-Наҳдийдан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Батхо деган (Маккадаги бир водий)га чиқдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳам Ул зот билан бирга эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳни  у ерга ўтказдилар-да, бир чизиқ чиздилар. Сўнг дедилар:
«Бу ердан асло қимирлама. Чунки сенинг олдингга кишилар келадилар. Сен уларга гапирмайсан, улар ҳам сенга гапирмайдилар». Абдуллоҳ дедилар:
«Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойга кетдилар. Кейин ҳалиги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган кишилар келиб, Ул зот чизган чизиқдан ўтмай, тўхтадилар. Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларга қайтиб кетдилар».
Абдуллоҳ яна дедилар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туннинг охирида менинг олдимга келдилар ва сонларимга бошларини қўйиб ётдилар. Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухласалар,  уйқуларида бир нафха ??? урар эдилар. У зот менинг сонларимга суянган ҳолда ухлаётган эдилар, худди туялар каби бирдан ҳалиги кишилар келишди. Уларнинг эгниларида оппоқ кўйлаклар бор эди. Уларнинг қаердан бунчалик чиройли эканликларини (Уларнинг бундай чиройни қаердан олганликларини ???) Аллоҳ билади.  Улардан бир гуруҳи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларининг ёнига ўтирди ва яна бир гуруҳи оёқлари олдига ўтирди-да, бир-бирларига шундай дедилар:
«Бизлар бу кишига берилган каби неъматнинг бошқа бирор бандага берилганини кўрмаганмиз. Унинг кўзлари уйқуда, аммо қалблари уйғоқ. Унга  бир мисол келтиринг».
«Саййид бир қаср бунёд қилди, сўнг унга зиёфат уюштирди. Бас, инсонларни унинг таомидан ва шаробидан ичиш учун чақирди», дейишлари билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб кетдилар. Сўнг улар осмонга кўтарилиб кетдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедилар:
«Биласанми, улар кимлар?» Мен:
«Аллоҳ ва Росули билгувчироқ», дедим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Улар фаришталар. Сен уларнинг қандай мисол келтирганларини билдингми?» Мен:
«Аллоҳ ва Росули билгувчироқ», дедим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Раҳмон жаннатни қурди ва унга (Росулуллоҳни восита қилиб) бандаларини чақирди. Ким унга ижобат қилса, у жаннатга киради. Кимки ундан бош тортса, азоблайди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио