Сунани Доримий

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилишларидан аввал инсонларнинг жаҳолат ва залолатда бўлганликлари ҳақидаги боб.

1 - Муҳаммад ибн Юсуф Суфёндан, Суфён Аъмашдан, Аъмаш Абу Воилдан, Воил эса Абдуллоҳдан ривоят қиладилар:
«Бир киши:
«Ё Росулуллоҳ, киши жоҳилият даврида қилган амаллари (гуноҳи) учун ҳам Аллоҳ олдида жавобгарми? (охират кунида азобга тутиладими?)» деб сўради. Росулуллоҳ айтдилар:
«Кимки Исломга кирганидан сўнг амалларини чиройли қилса, жоҳилият даврида қилган амали учун жавобгар бўлмайди ва кимки исломга кирганидан сўнг ёмон амаллар қилса, ундай киши қилган амалларининг аввалию охиридан сўралади» .
 
2 - Валид ибн Назир Ал Ромлий Масарра ибн Маъбаддан, у киши Бани Ҳорис ибн Абулхаромдан, у киши Лахимдан, Лахим ал-Вазиндан ривоят қиладилар:
«Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Ё Росулуллоҳ, албатта, бизлар жоҳилият аҳилларидан эдик ва бутларга ибодат қилар эдик. Бизлар болаларимизни (тириклайин кўмиб) ўлдирар эдик. Менинг бир қизим бор эди. У бутларга ибодат қиладиган ёшга етиб, уни чақирсам, хурсанд бўлиб ёнимга келадиган бўлгач, кунлардан бирида мен уни чақирдим. У менга эргашди. Бизлар ўз аҳлларимиздан узоқ бўлмаган бир қудуқ ёнига етгач, мен қизимнинг қўлидан ушлаб, қудуққа улоқтириб юбордим. Менинг қизимдан охирги эшитган сўзим - «Эй дадажон, эй дадажон!» деган сўз бўлди» , дедилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар, ҳатто муборак кўзларида ёш қалқиди. Шунда Росулуллоҳ билан турганлардан бири:
«Сен Росулуллоҳни хафа қилдинг-ку» , деди. Росулуллоҳ ҳазратлари:
«Жим бўл, у ўзи учун муҳим бўлган нарсани сўраяпти» , дедилар-да, сўнг унга:
«Менга яна сўзингни қайтариб айт» , дедилар. У эса яна сўзини қайтарди. Росулуллоҳ яна йиғладилар, ҳатто кўзларидан қалқиб чиққан ёшдан муборак соқоллари ҳўл бўлди. Сўнг дедилар:
«Албатта, Аллоҳ жоҳилият даврида қилган амалларингизни (гуноҳларингизни) кечиради. Энди (бундан буён ) амалларингизни чиройли қилинг» .

3 - Ҳорун ибн Муовия Иброҳим ибн Сулаймон Ал Муъаддибдан, у киши Аъмашдан, у киши Мужоҳиддан ривоят қиладилар:
«Менга мавлойим айтган эди. У кишининг аҳли сариёғ билан сут қуйилган бир қадаҳни илоҳларига олиб бориш учун юборди. У деди:
«Илоҳлардан қўрққанидан менинг сариёғдан ейишимни ман қилдилар. (Мен уни илоҳларига олиб борган эдим) бир ит келиб, сариёғни еди ва сутни ичди. Сўнг бутнинг устига бавл қилди. У (бутларнинг исми) Исоф ва Ноьил эди» .
Ҳорун айтади:
«Жоҳилият даврида бирор киши сафар қилмоқчи бўлса, у ўзи билан тўртта тош олиб оларди. Учтаси - қозони учун бўлса тўртинчиси - унга ибодат қилиш учун. (Жоҳиллик шу даражага етган эдики) итини тарбиялаб, ўз фарзандини ўлдирар эди» .

4 - Мужоҳид ибн Мусо Райҳондан (унинг исми ибн Саъид ас-Сомий), у киши Аббоддан (унинг исми ибн Мансур), у киши Аби Ражодан ривоят қиладилар:
«Аби Ражо деди:
«Бизлар жоҳилият даврида агар чиройлироқ бир тош топсак, унга ибодат қилар эдик. Агар тош тополмасак, қумдан бўлган парчаларни жамлаб, сўнг уни серсут туянинг оёғи орасига қўйиб, унинг устига сут соғиб, уни яхшилаб суғорар эдик. Сўнг ўша макондан кетгунимизча унга ибодат қилар эдик» .


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио