Сунани Доримий

Кейинги >  

Сунани Доримий

Аллоҳга ҳамду санолар ва бутун оламга хақ ила Пайғамбар қилиб юборилган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг саловату саломлари бўлсин.

Доримий роҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳоллари

Имом Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Фазил ибн Бахром ибн Абдуллоҳ Абу Муҳаммад Ат-Тамимий Ад-Доримий Ас-Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳи Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ҳижрий 181, милодий 797 йилда туғилиб, хижрий сана 255, милодий 869 йилда вафот этганлар. У зот имом Ал-Бухорийдан 13 ёш катта бўлганлар. У зотнинг Доримий деб аталишларининг сабаби, у зотнинг катта оталари ёки устозларининг исми Дорим ибн Молик ибн Ханзола ибн Зайд Манот ибн Тамийм бўлган экан. Ўша даврда олимларга оталарининг исми ёки туғилган жойларининг номи ёки устозларининг исми билан нисбат бериш одатлари бўлган. «Cияри аъламуннубала» ва «Табақотул Хуффоз» ва Имом Заркалий раҳматуллоҳи алайҳининг «Ал Аълам» номли китобларида келтирилишича, имом Доримий Мавороуннаҳрнинг энг йирик муҳаддисларидан бўлган эканлар. Ҳофиз Абу Қурайш раҳматуллоҳи алайҳи у зот ҳақида шундай дейди:
«Мен Муҳаммад ибн Башшорнинг: «Дунёда тўртта буюк хофиз (муҳаддислар) бор. Биринчиси - Абу Зуръа, иккинчиси -  найсобурлик Имом Муслим, учинчиси - самарқандлик Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ад-Доримий, тўртинчиси - бухоролик Имом Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий» , деганларини эшитганман» .
Бундан ташқари, жуда кўп уламолар у зотнинг ақл‑заковатлари, одоб-ахлоқлари ва илмларини васф қилганлар. Жумладан, буюк олим Исҳоқ ибн Иброҳим Ал Варроқ шундай дейди:
«Мен Доримий ҳазратларининг: «181 йил, яъни, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи вафот этган йили туғилганман» деганларини эшитганман» .
Ҳофиз Аҳмад ибн Сайёр Ал Марвазийнинг айтишича, Доримий ҳазратлари етмиш беш ёшда, ҳижрий 255 йил Зулҳижжа ойининг Тарвия куни, Аср намозидан сўнг дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилиб, Арафа кунида, муборак Жумъа куни дафн қилинган эканлар. У зот ҳаётлари давомида бир неча китоблар ёзганлар. Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий каби муҳаддис уламоларга устозлик қилган зотлардандир. Бу эса Доримий ҳазратларининг қандай мавқеъга эга бўлган инсон эканликларига яққол далил бўла олади.
Аллоҳ таоло у зотни ўз раҳматига олсин ва бизларни ана шундай буюк зотларнинг илмларидан баҳраманд айласин. Омин!


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио