59. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар»,-деди.
|