57. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга сиймасин. Сўнгра ундан таҳорат қилади «, дедилар»,-деди. Авф ва Хилос Абу Ҳурайрадан у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу кабисини ривоят қилди.
58. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга сиймасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар»,-деди. Абу Абдурроҳман: «Яъқуб бу ҳадисни бир динор берилмагунича айтмас эди»,-деди.
|