298- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: агар бирингиз инсонларга имом бўлса (намозни) енгилроқ қилсин, чунки уларнинг ичида заиф, бемор ва кексалари бор, агар бирингиз ўзи намоз ўқиса қанча ҳоҳласа чўзсин.
299- Нофеънинг шундай деганлари ривоят қилинади: намозлардан бирида Абдуллоҳ ибн Умарнинг орқаларида турди, орқаларида мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди, қўллари ... билан мени ёнларига ўтқазиб қўйдилар.
300- Яҳё ибн Саъийддан ривоят қилинади: бир киши Ақиқда одамларга имомлик қилар эди, Умар ибн Абдулазиз уни манқилиб (амр) жўнатдилар. Молик шундай дедилар: унинг отаси номаълумлиги учун ман қилганлар.
|