Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имом билан намозни қайта ўқиш

294- Нофеъдан ривоят қилинади: бир киши Абдуллоҳ ибн Умарга шундай деб савол берди: мен намозни уйимда ўқийман сўнг имом (жамоат) билан намозга етишаман у билан намоз ўқийманми (ўқиган намозимни қайтадан ўқийманми)? Унга Абдуллоҳ ибн Умар: Ҳа, дедилар, у киши шундай деди: қайси бирини намозим (фарзим) дейман? Унга Ибн Умар шундай дедилар: бу сенинг ишинг эмас Аллоҳнинг иши, қайси бирини хохласа қилади (фарз деб қабул қилади).  

 295- Яҳё ибн Саъийддан ривоят қилинади: бир киши Саъийд ибн Мусаййибдан шундай савол сўради: мен уйимда намоз ўқиб масжидга келганимда имомни намоздалигини кўраман, у билан яна намоз ўқийманми? Саъийд: ҳа, деди, у киши шундай деди: қайси бирини намозим (фарзим) дейман? Саъийд шундай деди: уни сен қилмайсан балки у Аллоҳгадир (унга ҳавола).

296- Афиф Саҳмий баний Асаддан бўлган бир кишидан ривоят қилади: у (баний Асадлик) Абу Айюб Ансорийдан шундай савол сўради: мен уйимда намоз ўқиб масжидга келганимда имом намоз ўқиятган бўлади, у билан яна намоз ўқийманми? Абу Айюб шундай дедилар: ҳа, у билан намоз ўқи, кимки шундай қилса унга жамланган улуш (савоб) берилур, ёки жамланган улуш каби савоб берилур.
 
 297- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар шундай дедрдилар: ким шом ёки бомдодни ўқиб сўнг имом ўқиётганига (шу икки намоздан бирини) етишса бошидан ўқимасин.
Молик шундай дедилар: ким уйида намоз ўқиган бўлса имом билан яни ўқиса ҳечқиси йўқ деб ўйлайман, илло шом намози чунки уни (имом билан) қайтариб ўқиса жуфт бўлиб қолади. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио