Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хуфтон ва бомдод намози ҳақида келган нарсалар

289- Саъийд ибн Мусаййибдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Биз билан мунофиқларнинг орасида хуфтон ва бомдод намозига қатнишиш (гувоҳи бўлиш) уларнинг бунга тоқати йўқ, ёки шунга ўхшаган (гап айтдилар).

290- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда юриб кетаётиб тикан шохини кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб ташлабди. Бас, Аллоҳ унга шукр айтибди ва уни мағфират қилибди», дедилар.
Сўнгра У зот:
«Шаҳидлик бештадир: вабода ўлган, қорин оғриғи билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар. Яна:
«Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлур эдилар. Агар иссиқ вақтда намозга боришда нима борлигини билганларида ким ўзарга боришар эдилар. Агар хуфтон ва бомдод намозларида нима борлигини билганларида уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар», дедилар».

291- Абу Бакр ибн Сулаймон ибн абу Ҳасмадан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб Сулаймон ибн абу Ҳасмани бомдод намозида кўрмадилар (келмаган эди), албатта Умар ибн Хаттоб бозорга кетаётган эдилар, Сулаймоннинг уйи бозор ва масжид набавийнинг орасида эди, у киши (умар) Умми Сулаймоннинг ... олдидан ўтдилар, бас унга шундай дедилар: Сулаймонни бомдодда кўрмадим? У (Умми сулаймон) шундай деди: у кечаси билан намоз ўқиб чиқиб кўзи кетиб қолибди. Умар шундай дедилар: бомдод намозини жамоат билан ўқишим тунни бедор намоз ўқиб ўтқазишимдан яхшироқ.

292- Абдурраҳмон ибн абу Амро Ансорийнинг шундай деганлари ривоят қилинади: Усмон ибн Аффон хуфтон намозига келдганларида, масжид аҳли камлигинг кўрдиларда масжиднинг охирига бориб одамлар кўпайишини кутиб ён бошладилар, бас Ибн абу Амро ёнларига келиб ўтирди, у киши (усмон) кимлигини сўрадилар, бас у айти (мбн абу амро кимлигини), у зот (усмон) шундай дедилар: Қуръондан нима биласан? бас у айти, унга Усмон шундай дедилар: «Ким хуфтон намозини жамоат ила ўқиса, худди кечасининг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди кечанинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио