Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг витрни қандай ўқишлари боби

260- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлари Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда ўн бир ракат намоз ўқир эдилар шундан (ракатлардан) биттасини тоқ қилар эдилар, тугатганларида ўнг ёнбошларига ётар эдилар.

261- Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рамазондаги намозлари қандоқ бўлган?» деб сўралганда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа пайтда ҳам ўн бир ракатдан зиёда қилмас эдилар. Аввал тўрт ракат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Кейин яна тўрт ракат ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигини асти сўрама. Сўнгра уч ракат ўқир эдилар. Мен:
«Ё Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим. У зот:
«Эй Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлар, қалбим ухламас», дедилар».

262- Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда ўн уч ракат намоз ўқир эдилар, агар бомдодга азонни эшитсалар енгил икки ракат намоз ўқирдилар.

263- Ибн Аббоснинг мавлолари Курайбдан ривоят қилинади: унга Абдуллоҳ ибн Абос шундай деб хабар бердилар: у киши тунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлари Маймунанинг уйлари тунадим, ва у киши ибн Аббоснинг холалари, у (ибн Аббос) шундай деди: мен кўрпанинг энига ён бошладим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳлилари узунасига ён бошладилар, бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухладилар тун ярмига келганда ёки ундан олдинроқ ёки кечроқ уйғодиларда юзларидан уйқуни қўллари билан ишқаладилар (арттилар), сўнг Оли-Имрон сурасидан охирги ўн оятни ўқидилар, сўнг осилган мешга турдилар ва ундан яхшилаб таҳорат қилдилар, сўнг намоз ўқий бошладилар, Ибн Аббос шундай дедилар: бас туриб у зот қилганларидек қилдим, снг бориб ёнларида турдим, бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларини бошимга қўйдилар ва ўнг қулоғимни бурадилар. Бас икки ракат намоз ўқидилар, сўнг икки ракат, сўнг икки ракат, сўнг икки ракат, сўнг икки ракат, сўнг икки ракат, сўнг тоқ (витр) ўқидилар, сўнг то муаззин келгунча ён бошладилар, бас енгил икки ракат намоз ўқиб кейин чиқиб бомдодни ўқидилар.

264- Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши, бу кеча, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўз узмай кузатаман.
Остоналарини ёки чодирларини болиш қилиб олдим», деди».
Бас, Равулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб узундан узун икки ракат ўқидилар. Сўнг икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди. Яна икки ракат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракатдан қисқароқ эди.  Сўнгра витр ўқидилар. ҳаммаси ўн уч ракат».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио