Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Витрга буйруқ боби

265- Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тун намози ҳақида сўради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: туннинг намози икки ракат икки ракат, агар бирингиз бомдоднинг вақти кириб қолишидан қўрқса ьир ракат ўқиса ўлдин ўқиганларига витр (тоқ) бўлади.    

266- Муҳайриздан ривоят қилинади: Баний Кинона қабиласидан Мухтажий деб аталадиган киши Шомлик Абу Муҳаммад деб аталадиган кишини шундай деганини эшитди: витр вожибдир. Бас Мухтажий шундай деди: бас Убода ибн Сомитнинг олдиларига бордим, у кишини масжидга кетаётганларида учраттим, бас Абу Муҳаммад айтган гапини хабарини бердим. Убода шундай дедилар: Абу Муҳаммад ёлғон гапирипти (хато қилибди), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшиттим: Аллоҳ бандаларга беш вақт намозни ёзди (фарз қилди) кимки уларни ҳаққида бепарво бўлмай ҳеч бирини зоя қилмаса Аллоҳнинг хузурида уни жаннатга кирғазишга аҳд (вада ) бўлади, кимки уларни ўқимаса Аллоҳда унга аҳд йўқдир ҳоҳласа азоблайди ҳоҳласа жаннатга кирғазади.   

267- Саъийд ибн Ясорнинг шундай дегани ривоят қилинади: Макканинг йўлида Абдуллоҳ ибн Умар билан кетаётган эдим, бомдод вақти киришидан қўрққанимда (уловдан) тушиб витр ўқидимда сўнг унга етишиб олдим, бас Абдуллоҳ менга шундай дедилар: қаерда эдинг? Бас шундай дедим: бомдод вақти киришидан қўрқиб (уловдан) тушиб витр ўқидим, Абдуллоҳ шундай деди: Расулуллоҳда сенга ўрнак эмасмилар? Аллоҳга қасамки ўрнаклар, дедим, У шундай деди: Албатта расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловнинг устида витр ўқир эдилар. 

268- Саъийд ибн Мусаййибнинг шундай дегани ривоят қилинади: Абу Бакр агар тўшакларига ётишни ирода қилсалар витрни ўқирдилар, ва Умар ибн Хаттоб туннинг охирида витрни ўқир эдилар, Саъийд ибн Мусаййиб шундай деди: аммо мен тўшагимга келсам витрни ўқийман.  

269- Моликдан ривоят қилинади: бир киши Абдуллоҳ ибн Умардан витр ҳақида сўради, у вожибми? Абдуллоҳ ибн Умар шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр ўқиганлар ва муслмонлар ҳам витр ўқийдилар, у одам қайта қайта (сўрайверди), Абдуллоҳ ибн Умар эса шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр ўқиганлар ва муслмонлар ҳам витр ўқийдилар.

270- Моликка шундай хабар етиб келди: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша шундай дердилар: кимки бомдодгача ухлаб қолишидан қўрқса витр ўқисин (ухлашидан олдин), кимки туннинг охирида уйғнишга умид қилса витрини кечиктирсин. 

271-  Нофеънинг шундай дегани ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар билан Маккада эдим, ҳаво булут эди, бас Абдуллоҳ бомдод вақти киришидан қўрқиб бир ракат витр ўқидилар, сўнг ҳаво очилди, бас тун узунлигини кўрдиларда яна бир ракат билан (ўқиган витрларини) жуфт қилдилар, ундан сўнг икки ракат яни икки ракат ўқидилар, қачонки бомдод вақти киришидан қўрққанларида бир ракат витр ўқидилар.

272- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар витрда икки ракат билан бир ракат ўртасида баъзи ҳожатларини буюриш учун салом берар эдилар.

273- Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади: Саъд ибн абу Ваққос хуфтондан кейин бир ракат витр ўқир эдилар. Молик шундай дедилар: бизда бунга амал қилинмайди, лекин витрнинг энг ози уч ракатдир.

274- Абдуллоҳ ибн Динордан ривоят қилинади: албатта Абдуллоҳ ибн Умар шундай дердилар: шом намози куннинг витридир.
Молик шундай дедилар: ким туннинг бошида витр ўқиса, сўнг ухласа, сўнг туриб намоз ўқигиси келса, бас икки ракат икки ракат ўқисин, бу (гап ҳукм) эшитганларим чида энг яхшисидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио