Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тунги намоз ҳақида келган нарсалар

253- Саъийд ибн Жубайрдан, у ўзидаги ..., у киши Саъийдга набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлари Оиша розияллоҳу анҳадан шундай деб хабар беради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: бир кишики тунда лозим тутган намози бўлади, агар уйқу ғолиб келиб қолдирса Аллоҳ унга намозини ўқиган савобини беради ва уйқуси унга садақа бўлади. 

 254- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлари Оиша розияллоҳу анҳанинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида ухлар эдим. Икки оёғим у кишининг қибласида бўлар эди. Қачон сажда қиладиган бўлсалар, қўл тегизар эдилар ва мен оёқларимни йиғиштириб олар эдим, агар турсалар уларни (оёқларимни) узатар эдим, у зот (Оиша) шундай дедилар: Ўша кунларда уйларда чироқлар бўлмас эди».


255-Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлари Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинади:
 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз намозда мудраб қолса, то ундан уйқу кетгунча ухлаб олсин. Бас, бирингиз мудраган ҳолида намоз ўқиса, эҳтимолки, истиғфор айтаман, деб ўзини сўкиб юборади», дедилар».

 256- Исмоил ибн абу Ҳакиймдан ривоят қилинади: унга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда бир аёлнинг намоз ўқиётганини эшитганлари етиб келди,
У зот:
«Бу аёл ким?» деб сўрадилар.
«Ҳавлаа бинт Тувайт, тунда ухламайди», дейилди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни (ухламасдан намоз ўқишини) ҳуш кўрмадилар ҳатто юзларида бу билинди, сўнг шундай дедилар: албатта Аллоҳ табарока ва таолога малол келмайди сиз малол олмагунингизча. Сизлар тоқатингиз етадиган нарсани лозим тутинглар.

257- Зайд ибн Аслом отасидан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу тунда Аллоҳ ҳоҳлаганча (насиб қилганича) намоз ўқир эдилар, тунни охирига бориб аҳлларини (оилаларини) намозга уйғотар эдилар, уларга намоз намоз дер эдилар, сўнг уларга бу оятни ўқир эдилар:

258- Моликка Саъийд ибн Мусаййибнинг шундай дейиши етиб келган: хуфтондан олдин ухлаш, ундан кейин гапириш макруҳдир.

259- Моликка Абдуллоҳ ибн Умарнинг шундай дейиши етиб келган: тунни ва кунни намози икки икки ракаттан, ҳар икки ракатта салом берилади, Молик шундай дедилар: ва бу биздаги ҳукм.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио