Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда ўтиришдаги амал боби

195- Али ибн Абдурраҳмон Муовийдан ривоят қилинади: У шундай деди: Абдуллоҳ ибн Умар намозда қумни (ер) ўйнаятганимни кўрдилар, ўгирилганимда мени қайтардиларда шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилсалар шундай қилгин. Бас шундай дедим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилар эдилар? У киши шундай дедилар: « қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб бош бормоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар». Шундай ыилар эдилар. дедилар (ибн умар), 

196-Абдуллоҳ ибн Динордан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умарнинг шундай деганларини эшитди: у кишининг ёнида бир киши намоз ўқиди, тўртинчи ракатта ўтирганида чордана қуриб оёқларини букиб ўтирди Абдуллоҳ ўгирилганларида уни (бу ишини) айиб санадилар, бас у киши шундай деди: Албатта сиз ундай қиласизку? Абдуллоҳ ибн Умар шундай дедилар: мен касалман (касаллигим сабаб буни қиларман).

197- Муғийра ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: у Абдуллоҳ ибн Умарни икки саждадан қадамларининг юзига қайтар эдилар, угирилганларида у кишига буни зикр қилди, бас у киши шундай дедилар: албатта у суннат эмас, мен уни касаллигим учун қиламан.

198- Абдурраҳмон ибн Қосим Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умарнинг шундай деб хабар берганини ривоят қилади: Абдуллоҳ ибн Умар намозда ўтирсалар чордана қурар эдилар. У (абдуллоҳ ибн абдуллоҳ) шундай деди: бас шундай қилдим, ушанда ёш бола эдим, бас абдуллоҳ (ибн Умар) мени қайтардиларда (бундай қилишдан), шундай дедилар: албатта суннат ўнг оёғингни тик тутиб чап оёғингни буеишдир. Мен у кишига шундай дедим: сиз бундай қиласизку? Бас у киши шундай дедилар: оёғларим мени кўтара олмайди.   

199- Яҳё ибн Саъийддан ривоят қилинади: Албатта Қосим ибн Муҳаммад уларга ташаҳҳуддаги ўтиришни кўрсатди, бас ўнг оёғини тик тутти чап оёғини букди ва чап ёнбошларига ўтирдилар қадамларига эмас сўнг шундай дедилар: менга буни Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умар кўрсаттилар ва оталари шундай қилишларини айттилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио