Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда ташаҳҳуд боби

200- Абдурраҳмон ибн Абд ал-Қорйдан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб мимбарда инсонларга ташаҳҳудни ўргатиб шундай деганларини эшитти: аттаҳияту лиллаҳи аз-закияту лиллаҳи ат-тоййибату лиллаҳи ас-солавату лиллаҳи ас-саламу алайка айюҳан набийю ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ас-саламу алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳин ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ.

201- Нофеъдан ривоят қилинади: албатта Абдуллоҳ ибн Умар ташаҳҳуд қилсалар шундай дердилар: бисмиллаҳи аттаҳияту лиллаҳи ас-солавату лиллаҳи аз-заакияату лиллаҳи ас-саламу аланнабиййи ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ас-саламу алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳин шаҳидту алла илаҳа иллаллоҳ шаҳидту анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Буни биринчи икки ратта айтардилар, ташаҳҳудни тугатиб ҳаёлларига келган нарса билан дуо қилардилар, намозларининг охирида ўтирганларида шу каби танаҳҳуд қилардилар илло олдин ташаҳҳуд қилиб кейин ҳаёлларига келган нарса билан дуо қилардилар, ташаҳҳудни тугатиб салом беришни ирода қилсалар шундай дердилар: ас-саламу аланнабййи ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ, ас-саламу алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳийн, ас-саламу алайку, ўнг томонларига сўнг имомга салом қайтарар эдилар, агар чап томонларидан бирор киши салом берса унга салом қайтарар эдилар.

202-Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинади: у киши агар ташаҳҳуд қилсалар шундай дердилар: ат-таҳияту, ат-тоййибату, ас-солавату, аз-закияту лиллаҳи ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. ас-саламу алайка айюҳан набийю ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ас-саламу алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳин ас-саламу алайкум.

203- Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: у (муҳаммад) унга (қосимга) шундай хабар берди: албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳа агар ташаҳҳуд қилсалар шундай дердилар: ат-таҳияту, ат-тоййибату, ас-солавату, аз-закияту лиллаҳи ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. ас-саламу алайка айюҳан набийю ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ас-саламу алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳин ас-саламу алайкум.

204- Моликдан ривоят қилинади: У ибн Шиҳоб ва ибн Умарнинг мавлолари Нофеъдан бир киши имом билан намозга имом ундан бир ракат олдиндалигида кирди (бир ракат кеч қолиб унга эргашти), имом билан иккинчи ва тўртинчи ракатларда унинг ҳаққида тоқ бўлса ҳам ташаҳҳуд қиладими? деб сўради. У икковилари: у билан ташаҳҳуд қилсин, дедилар.
Молик шундай деди: бизнинг наздимизда ҳам шундай.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио