191- Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон имом, омин, деса, сизлар ҳам, омин, денглар. Чунки кимнинг омини фаришталарнинг оминига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Ибн Шиҳоб шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Омийн) дердилар.
192- Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон имом: «ғойрил мағзуби алайҳим валаззоллийн» деса, омин, денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
193- Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз, омин, деганда фаришталар ҳам осмонда, омин, деса, бири-бирига мувофиқ келиб қолса, унинг олдин ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
194- Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон имом: «сами аллоҳу лиман ҳамида» деса, «роббана лакал ҳамд» денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
|