Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗ КИТОБИ

НАМОЗГА АЗОН АЙТИШ ҲАҚИДА КЕЛГАН НАРСАЛАР

144- Яҳё ибн Саъийдни шундай дегани ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нсонлар намозга йиғилишлари учун иккита ёғочни бир бирига уриб чақиришни ҳоҳлаган эдилар. Абдуллоҳ ибн Зайд Ансорий тушларида иккита ёғочни кўрдилар, у киши (Абдуллоҳ)шундай дедилар: албатта у иккиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ирода қилганлари киба, унга шундай дейилди (тушида): намозга азон айтмайсизларми? Уйғонганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб уни (тушни) айтди, бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам азонга буюридилар.

145- Абу Саъийд Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қачонки азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар».

146- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлур эдилар. Агар иссиқ вақтда намозга боришда нима борлигини билганларида ким ўзарга боришар эдилар. Агар хуфтон ва бомдод намозларида нима борлигини билганларида уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар», дедилар».
 
147- Аъло ибн Абдурраҳмон ибн Ёқуб отасидан, Исҳоқ ибн Абдуллоҳ, у иккиси унга (аъло)Абу Ҳурайранинг шундай деганини эшитганларини хабарини бердилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: агар намозга иқомат чақирилса югириб келманглар, оҳисталикни лозим тутган ҳолда келинглар. Етганингизни ўқиб, ўтганини тўлатиб ўқинглар».

148-Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн абу Соъсоъа Ансорий сўнг Мозиний отасидан ривоят қилади: У кишига Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу:
«Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши кўришингни билмоқдаман. Қачонки қўйинг ичида, чўлингда бўлсанг-у намозга азон айтадиган бўлсанг, овозингни баланд кўтар. Чунки қайси бир жин, инс ёки бирор нарса муаззиннинг овозини эшитса, албатта, қиёмат куни унга гувоҳлик беради. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деган экан.

149- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон намозга азон айтилса, шайтон азонни эшитмаслик учун орқасидан ҳаво чиқариб ортга қочади. Азон айтиб бўлинса, яна келади. Қачон намозга иқомат айтилса, яна ортига кетади. Иқомат айтиб бўлинса яна келади,  одамнинг дилига васваса солиш учун қайтиб келади. У олдин эсламай юрган нарсаларни айтиб, уни эсла, буни эсла, дейди. ҳаттоки, одам қанча намоз ўқиганини ҳам билмай қолади», дедилар».

150- Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийнинг шундай дегани ривоят қилинади: икки соат борки уларда осмон эшиклари очилади, ва камдан кам дуо қилувчининг дуоси қайтарилади, намозга чақирилганда ва аллоҳ йўлида сафда турганда. (жиҳодда)

Моликдан жума кунидаги азон ҳақида, вақт киришидан олдин бўладими деб сўралди, у шундай деди: фақат қуёш заволга кетгандан кейин бўлади.
Моликдан азон ва иқоматни икки марттадан айтиш ва иқомат айтилганда инсонларга туриш қачон вожиб бўлиши ҳақида сўралди, У шундай деди: Азон ва иқомат ҳақида менга инсонларни топганимдан бошқа нарса етиб келмади, иқоматга келсак, у албатта икки марттадан айтилмайди, бунга шаҳримизнинг аҳли илмлари ҳозиргача (амал) қилишади, иқомат айтилганда инсонларнинг туришига келсак, албатта мен унда туриладиган бир чегарани эшитмадим, илло мен уни инсонларнинг тоқатига қараб деб ўйлайман, чунки уларнинг оғири бор ва енгили бор, бир киши каби бўла олмайдиларку!
Моликдан муқим (мусофир эмас) қавм ҳақида сўралди, улар фарз намозни жам қилиб ўқишни ҳоҳлашди, иқомат айтиб азон айтмасликни ирода қилдилар, Молик шундай деди: (...) албатта азон айтиш намозга йиғилинадиган жомеъ масжидларда вожиб бшлади.
Моликддан муаззинни имомга салом бериши ва уни (имомни) намозга чақириши ва кимга биринчи салом берилиши ҳақида сўралди. У шундай деди: менга салом бериш биринчи замонда бўлгани хабари келмади.
Яҳё Моликдан бир муаззин бир қавм учун азон айтди ва бирор киши келишини кутти, бас ҳеч ким келмади, намозга иқомат айтиб бир ўзи намоз ўқиди, сўнг намоздан бўшагандан кейин одамлар келди, улар билан намозни қайтариб ўқидими деб сўралди, деди. У шундай деди: намозни қайтариб ўқимайди, кам у (муаззин) кетгандан кейин келса, бас ўзи (намоз) ўқисин.
Яҳё Моликдан бир муаззин бир қавмга азон айтди сўнг нафл ўқиди, улар бошқасини иқомати билан намоз ўқишни ирода қилдилар деб сўралди, деди, У шундай деди: ҳечқиси йўқ, унинг иқомати ва бошқасининг иқомати бир.
Яҳё Молик шундай деди: бомдодга фажрдан олдин азон айтиб келинмоқда, аммо ундан бошқа намозларга вақтидан олдин азон айтилганини кўрмадик. деди. 

151- Моликдан ривоят қилинади: муаззин Умар ибн Хаттобнинг ҳузурларига бомдодга чақиришга изн сураб келганда у кишини ухлаб ётган ҳолда топди, ва намоз уйқудан яхшидир деди, Умар розияллоҳу анҳу буни (шу гапини) бомдод азонига қўшишга буюриди. деган хабар етиб келди.

152- Абу Суҳайл ибн Молик отасининг шундай деганини ривоят қилади: (мен одамларда кўрган нарсаларимдан намозга азон айтиб чақиришдан бошқа нарсани билмайман)

153- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар Бақийъдаликларида иқоматни эштиб қолдилар, бас масжидга (қараб) юришларини тезлаштирдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио