141- Ибнус саббоқдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумалардан бирида шундай дедилар: Эй мўминлар жамоаси, албатта бу Аллоҳ байрам (ийд) қилган кундир бас ғусл қилинглар. Кимдаки атир бўлса, уни сурса зарари йўқ, бас мисвокни лозим тутинглар.
142- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни мисвок қилишга амр этар эдим.
143- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганлари ривоят қилинади: Агар умматларига машаққат бўлмасин, демаганларида уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдилар.
|