Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таҳоратдаги амаллар

31- Амр ибн Яҳё ал-Мозинийнинг  отаси Абдуллоҳ ибн Зайд амр ибн яҳё ал-мозинийнинг бобосига у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалариидан эди  шундай деганини ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсата оласанми? Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим: Ҳа, деди, ва сув сўради, бас қўлларига сувдан тўкиб уларни икки марттадан ювди сўнг оғзини уч мартта чайди ва бурунини уч мартта қоқди, сўнг юзини уч мартта ювди сўнг қўлларини тирсагигача икки марттадан ювди, сўнг бошига икки қўллари билан масҳ тортти, бошини олдидан бошлади, у иккисини бошининг орқа қисмига олиб бориб сўнг уларни бошлаган жойига қайтарди сўнг икки оёғини ювди.

32- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади  
« Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз таҳорат қилса бурнига сув олсин сўнг бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош ила истинжо қилса, тоқ қилсин», дедилар».

33-  . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
« Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош ила истинжо қилса, тоқ қилсин», дедилар».
Яҳё: Молик: киши бир кафт сувдан, ҳам оғзини чайқаб ҳам бурнига сув олса хечқиси йўқ, деганларини эшиттим, деди.

34- Моликдан ривоят қилинади: Абдурроҳмон ибн абу Бакр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳанинг ёнларига Саъд ибн аби Ваққос ўлган кунлари кирдилар ва таҳорат учун сув сўрадилар, Оиша розияллоҳу анҳа: Эй Абдурраҳмон! Таҳоратни яхшилаб қил, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Товонларга дўзахда ҳалокат бўлсин», де­ганларини эшитганман, дедилар.

35- Усмон ибн Абдурраҳмоннинг отаси Умар ибн Хаттоб изорларини остини сув билан поклашларини эшитганини айтди. (яъни истинжони сув билан қилардилар)шарҳдан қўшимча.
Яҳё: Моликдан бир киши таҳорат қилганда, оғзини чайишдан олдин юзини ювди ёки билакларини юзини ювишдан олдин ювди, (ҳукми нима) деб сўралди, У: оғзини чайишдан олдин юзини ювган киши оғзини чайсин ва юзини қайтадан ювмасин, аммо  билакларини юзини ювишдан олдин ювган киши юзини ювсин сўнг билакларини қайтадан ювсин то уларни ювиш юзни ювишдан кейин бўлсин, агар бу ишлар бир жойда бўлган бўлса. (яъни иккинчи аъзони биринчиси қуримасдан ювса). деб жавоб берди.
Моликдан бир киши (таҳоратда) оғзини чайиш ёки бурунини қоқишни унитди ва намоз қўиди деб сўралди, У: унга намозини қайтариб ўқиши вожиб эмас, агар (бошқа янги) намоз ўқишни истаси оғзини чайсин ва бурунини қоқсин. деди.

36- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: (Агар бирингиз уйқусидан уйғонса бас қўлини таҳорат сувига тиқишидан олдин уни ювсин, албатта бирингиз қўлини қаерда ётганини билмайди), дедилар.

37- Молик Зайд ибн Асломдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб шундай дедилар: Агар бирингиз ёнбошлаб ётса таҳорат қилсин. 

 38-Зайд ибн Асломдан ривоят қилинади: (...) бу оятнинг тафсири: агар ётоғингиздан турсангиздир яъни уйқудан, деди.
      Яҳё: Молик: Бизда бурун қонаса ёки қон чиқса ёки жасаддан йиринг оқса таҳорат қилинмайди фақат олд ёки орқа авратдан ҳадас чиқса ёки ухласа таҳорат қилади дедилар, деди.

39-Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ўтириб ухлардилар кейин таҳорат қилмасдан намоз ўқирдилар, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио