Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозга ухлаб қолиш

24- Саъиид ибн Мусаййибдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазотидан қайтганларида кечаси билан юрдилар кечанинг охирида дам олишга қарор қилдилар ва Билолга: «бизнинг қоровулимиз бўл», дедилар.
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари уйқуга кетдилар. Тонг яқин қолганда Билол юкларига суянган ҳолда кўзи кетиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, Билол ҳам, саҳобалардан бирортаси ҳам қуёш уларни урмагунича уйғонмадилар.
Биринчи бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўчиб уйғондилар ва:
«ҳой, Билол!!!» дедилар.
«Сизнинг нафсингизни олган менинг нафсимни ҳам олди», деди Билол. У зот:
«Туриб, жўнанглар!» дедилар.
Бас, туриб кўчларини бироз юргиздилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва Билолга амр қилдилар, у такбир айтди. Бас, уларга бомдод намозни ўқиб бердилар. Намозни ўқиб бўлиб:
«Ким намозни эсидан чиқарса, эслаган чоғида ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ таоло: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деган», дедилар».

25- Зайд ибн Асламдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда Маккани йўлида дам олишга тўхтадилар ва Билолни уларни намозга уйғотишларига буюридилар, уларҳам Билолҳам ухлаб қолишди уйғонганларида қуёш чиқиб бўлган эди. Қавм қўрққан ҳолда уйғондилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни у водийдан чиққунларича юришга буюридилар ва (Бу водийда шайтон бор) дедилар, водийдан чиққунларича юрдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тўхтаб таҳорат олишга буюридилар ва Билолни такбир айтишга буюридилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга имом бўлиб намоз ўқидилар сўнг уларга ўгирилиб қўрққанликларини билган ҳолда: (Эй инсонлар Аллоҳ руҳларимизни олган эди агар ҳоҳласа бундан бошқа бир вақтда уни бизга қайтарар эди агар бирингиз намозга ухлаб қолса ёки уни  эсидан чиқариб қўйса эслаганда ўз вақтида қандай ўқиса эслаганда ҳам шундай ўқисин) дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қараб: (шайтон Билол намозда турганида келди кейин уни ёнбошлатди ва уни ёш болани тинчлантиргандай тинчлантиришда давом этди ҳатто у ухлаб қолди) сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолни чақирдилар Билол У киши соллаллоҳу алайҳи васалламга Абу Бакрга айтганларидай гапни айтди ва Абу Бакр: (Сиз Расулуллоҳ эканлигингизга шоҳидлик бераман) дедилар.

26- Ато ибн Йасор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир.ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совитиб ўқинглар. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб:
«Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас, унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга,», дедилар».
 
27 . Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совитиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб:
«Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас, унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга,», дедилар».

28-. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулулло соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совитиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир.» дедилар».

Масжидга саримсоқнинг ҳиди билан ва оғизни ёпган ҳолда киришдан қайтариш боби
29-Саъийд ибн Мусаййибдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ушбу экиндан еса, масжидларимизга бизга саримсоқнинг ҳиди билан озор бериб яқин келмасин», деганлар», деди».

30- Абдурраҳмон ибн Мужаббардан ривоят қилинади:У Салим ибн Абдуллоҳ бир инсон намоз ўқиятганда оғзини ёпганини кўрсалар киймини оғзидан қаттиқ тортиб оғзини очишларини кўрар эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио