40- Муғийра ибн аби Бурдадан ривоят қилинади у баний Абдуддордан эди: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар». деганларини эшитдим, деди.
41- Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши айтадилар: «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар, деди». Яҳё: Молик: У сувни ишлатса хечқиси йўқ илло мушукнинг оғзида нажосат кўрса уни ишлатиши мумкин эмас, дедилар, деди.
42- Яҳё ибн Абдурраҳмон ибн Ҳотибдан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб бир гуруҳ отлиқлар ичида чиқдалар улар орасида Амр ибн Осс ҳам бор эди, улар бир ҳовуз олдидан ўтдилар Амр ибн Осс ҳовуз эгасига: Эй ҳовуз эгаси! Ҳовузинга йиртқич ҳайвонлар сув ичадими? дедилар, Умар ибн Хаттоб: Эй ҳовуз эгаси! Бизга хабар берма албатта биз йиртқичга қўшилиб юрамиз (уларга аралашамиз) ва улар бизга аралашади, дедилар.
43- Нофеъдаи ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида эркаклар ва аёллар бир идишдан таҳорат қилишар эди, дедилар. деди.
|