Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Вақтларнинг ўзида қамровчиси

20. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аср намозини ўтказиб юборса, гўёки аҳлини ва молини йўқотибди», дедилар.

21. Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади. Умар ибн Хаттоб розияллоху анху аср намозидан кейин кетаётиб, аср намозида қатнашмаган бир кишини учратиб қолдилар-да, унга: «Аср намозидан сени нима ушлаб қолди»? дедилар. У узрини айтди. Шунда Умар: «Нафсингнинг насибасидан маҳрум бўлдинг», дедилар. Молик: «Ҳар бир нарсанинг вафоси ва насибаси бор», дедилар.

22. Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинадики, у киши: «Намозхон намозни вақти чиқмасдан олдин ўқийди. Агар вақти чиқиб кетса, у аҳли ва молидан ҳам буюк ёки афзал нарсани йўқотади», дер эдилар.

23. Яҳёдан ривоят қилинади. Молик: «Ким сафардалигида намоз вақтига етишсаю, билмаган ҳолда ёки эсидан чиқариб, оиласига қайтгунча уни кечиктирса ва намознинг вақти чиқмаган бўлса, муқим намозидек ўқисин. Агар келганида вақти чиқиб кетган бўлса, мусофир намозидек ўқисин, чунки намозхон зиммасига вожиб бўлган нарсани қазо қилади», - деб, сўнг «Бу ишни шаҳримиздаги аҳли илм бўлган кишилар қилишар эди», дедилар.

24. Молик: «Шафақ (шом вақтидаги қизиллик) кетса, хуфтон намози вожиб бўлиб, шомнинг вақтидан чиқдинг», дедилар.

25. Нофиъдан ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар ҳушларидан кетиб, ақлларини йўқотганларидаги намозларининг қазосини ўқимадилар.

Молик: Ва бу (намозларнинг қазосини ўқимаганлари) бизнинг наздимизда вақт чиқиб кетгани учун бўлса керак. Яна Аллоҳ билгувчидир. Лекин ким намоз вақтида ҳушига келса, намозини ўқийди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио