Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рукуъ ва сажданинг миқдори ҳақида

Саъдий отасидан ёки амакисидан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозларида кузатдим. У зот рукуълари ва саждаларида “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни уч бор айтиш миқдорича турардилар”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон бирингиз рукуъ қилса уч марта “Субҳана Робиял Ъазийм” десин. Мана шу энг ози. Қачон сажда қилса уч марта “Субҳана Роббиял Аъла” десин. Мана шу энг ози”, дедилар”. Абу Довуд айтади: "Бу мурсалдир. Авн Абдуллоҳни кўрмаган".

Исмоил ибн Умайя айтади: “Бир аъробийнинг шундай деяётганини эшитдим: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деяётганини эшитдим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлардан ким “Ват тийни ваз зайтуни”ни қироат қилиб, охирига етганда: “Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг зўри эмасми?!”, “Албатта шундай, ва мен ана шунга шоҳидларданман”, десин. Ким “Ла уқсиму биявмил қияма”ни қироат қилиб: “Ана ўша Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!”га етса “Албатта шундай, десин. Ким “Вал мурсалати”ни ўқиб “Бас, ундан ўтиб қайси сўзга ишонадилар?!”га етса, “Аллоҳга иймон келтирдик”, десин”, дедилар. Исмоил айтади: “Аъробий кишига (ҳадисни) қайтариш учун бордим. Шояд у (ҳадис ҳифзида) хато қилган деб қарадим. Шунда у: “Эй биродаримнинг ўғли, албатта мен буни ёдламаганман, деб гумон қиласанми?! Дарҳақиқат етмиш марта ҳаж қилдим. Улардан бирорта ҳаж йўқ-ки, унинг устида ҳаж қиган туямни танийман”, деди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ушбу йигитдан – яъни Умар ибн Абдулазиздан – бошқа бирор кишининг ортида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига ўхшаш намозни ўқимадим”, деди. “Рукуъларида ўнг тасбеҳ миқдорини ва саждаларида ўн тасбеҳ миқдорини ўлчардик”, деди. Абу Довуд айтади: "Аҳмад ибн Солиҳ айтади: “Унга Монусни ёки Мобусми?” дедим. “Аммо Абдурраззоқ Мобус деяпти, менинг ёдимда эса Монусдир", деди. Бу Ибн Рофеънинг лафзидир. Аҳмад Саъийд ибн Жубайрдан айтади. У Анас ибн Моликдан ривоят қилган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио